Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Сиз қонунни биласизми?


1.jpgЎзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро Нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежида ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга қаратилган “Сиз қонунни биласизми” танловининг Бухоро вилоят босқичи ўтказилди.

Танловда вилоят саралаш босқичи учун 13 жамоа, жами 104 нафардан ортиқ ўқувчилар белгиланган шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.

Тадбир давомида жамоалар ўзи таҳсил олаётган Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида яратилган шароитлар, илмий ижод ва малакавий изланишлар учун мавжуд имкониятлар, Ўзбекистоннинг янги тарихи даври тараққиёти, сўнгги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-сиёсий тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб бердилар. Шунингдек юксак маънавиятли баркамол авлодни тарбиялаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини оддий ва халқчил тарзда ҳамда бадиий чиқишлар ва саҳнавий кўринишлар орқали намойиш этдилар.

Умумий ҳисоб бўйича Когон шаҳрининг “Парламент” жамоаси 28,5 балл, Пешку туманининг “Озод юрт фарзандлари” жамоаси 28 балл, Бухоро шаҳрининг “Парламент” жамоаси 38,5 балл, Бухоро туманининг “Адвокатлар” жамоаси 19,5 балл, Когон туманининг “Ҳуқуқшунослар” жамоаси 33 балл, Қоракўл туманининг “Қалқон” жамоаси 22,5 балл, Олот туманининг “Тўмарис” жамоаси 26 балл,1.jpg Ғиждувон туманининг “Қомус” жамоаси 26,5 балл, Вобкент туманининг “Қалқон” жамоаси 22 балл, Ромитан туманининг “Адолат” жамоаси 25 балл, Қоровулбозор туманининг “Адолат” жамоаси 33 балл, Шофиркон туманининг “Қалқон” жамоаси 16 балл ҳамда Жондор туманининг “Демократия” жамоаси 24 балл тўплашга муваффақ бўлдилар.

Танлов якунида умумий 38,5 балл билан ғолибликни қўлга киритган Бухоро шаҳрининг “Парламент” жамоаси танловнинг Республика босқичига иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Ғолиб жамоаларга Бухоро вилоят ҳокимлиги Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят ҳудудий Кенгаши томонидан “Фахрий ёрлиқ”лар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.