Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси амалда


Бухоро вилояти ИИБ мажлислар залида “Бухоро вилоятида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган “Вояга етмаганлар ва ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш”га бағишлаб тезкор йиғилиш бўлиб ўтди. 1.jpg

Йиғилишда вилоятдаги манфаатдор идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, Одам савдосига қарши курашиш бўйича Идоралараро ва Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялари, давлат бошқаруви органлари ва жамоат бирлашмалари масъул ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни янада кучайтириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида жами 8 та бўлим ва 90 та банддан иборат “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Дастурнинг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлигида Республика ишчи гуруҳи ташкил этилиб, 2015 йил 10 апрель куни бўлиб ўтган ушбу ишчи гуруҳининг йиғилишида Дастур ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинганлиги таъкидлаб ўтилди.

1.jpgШунингдек, вилоятда жорий йилда хотин-қизларнинг, айниқса 30 ёшгача бўлганларнинг ҳуқуқбузарлиги ва жиноятчилиги, эрта никоҳ, эрта туғруқ ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларни иш билан бандлигини таъминлаш борасида, ички ишлар идоралари профилактик ҳисобида турган вояга етмаганлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, мақсад ва вазифалари, муаммо ва таклифлар тўғрисида ҳам гапириб ўтилди.

Шундан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, берилган саволларга жавоблар берилди.

Йиғилиш якунида иштирокчилар томонидан ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг фаоллигини янада ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, иш билан таъминлаш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш каби масалалар юзасидан қилиниши лозим бўлган ишлар тўғрисида келишилди ҳамда вазифалар белгилаб олинди.