Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

LexUz имкониятлари кенгаймоқда


1.jpgБухоро шаҳридаги Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмасида “LexUz” сайтининг янги имкониятлари ва ундан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари, Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидалари, шунингдек янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун моҳиятини аҳолига етказиш масалаларига оид семинар ташкил этилди.

Семинарда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази ходимлари, адлия бошқармаси масъул ходимлари, савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмат ходимлари, вилоят назорат қилувчи органлари юридик хизмат ходимлари, вилоятдаги 10 та нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ва Бухоро шаҳридаги 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.

Йиғилишда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан кенг фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидан кенг фойдаланишини таъминлаш, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий ахборотларни аҳолига етказиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида, 2010 йил 1 январдан бошлаб барчанинг Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси “LexUz” дан бепул фойдаланиши жорий этилганлиги, семинар давомида “LexUZ” тизимининг янги дизайни ва имкониятлари, хусусан излаш тизимининг тубдан қайта ишланганлиги, унга янги кўринишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари, халқаро шартномалар, техник тусдаги ҳужжатларни излаш шакллари жорий этилганлиги ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Шундан сўнг, бошқарманинг масъул ходими томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунининг ижроси юзасидан ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш, тегишли ҳудудда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилди.

1.jpgШунингдек, семинарда қонун хужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий хужжатлари лойихаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан гапириб ўтилди. Мазкур вазифаларни бажариш мақсадида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2012 йил 14 февралда 2326-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Давлат бошкаруви органлари ва махаллий давлат хокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидалари” мазмун-моҳияти ҳақида айтиб ўтилди.

Тадбир давомида иштирокчилар “LexUZ” тизими орқали аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда давлат органлари учун зарур бўлган ҳуқуқий ахборотларни тарқатишнинг самарали ва кенг қамровли механизми яратилганлигини таъкидладилар.

Семинар якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилганлар орасида фикр алмашинуви бўлиб, семинар савол-жавоб асосида қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтди.