Янгиликлар
Илмий-амалий семинар
Бухоро вилоят мусиқали драма театрида "Баркамол авлодни шакллантиришда миллий ва маънавий қадриятларнинг ўрни" мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Анжуманда вилоят адлия бошқармаси, вилоятдаги турли давлат ва нодавлат ташкилотлари, таълим муассасалари раҳбарлари миллий-маданий марказлар, турли миллатлар, ўқувчи ва талаба ёшлар вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилаётган Ўзбекистон - асрлар мобайнида турли маданиятлар, анъаналар ва диний эътиқодлар учун табаррук замин ҳисобланиши, республикадаги фуқороларнинг хуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, таълим олишлари ва лаёқатлари бўйича касб-ҳунар эгаллаб, жамиятда муносиб ўринларни топишлари учун барча шароитлар яратилганлиги, фуқароларнинг диний эътиқодлари қонун асосида кафолатланганлиги таъкидланди.
Ватанимиз тинчлиги, хавфсизлиги, келажакдаги тараққиёти ва фаравонлиги турли дин ва миллатларга мансуб фуқароларимизнинг ўзаро тотувлигига ҳам бевосита боғлиқлиги, шунинг учун бу масалалар Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ички сиёсатда муҳим ўрин тутиши айтиб ўтилди.
Қизиқарли томони шундаки, вилоятимизнинг турли ҳудудларида туркман халқи вакиллари бошқа миллатлар билан ёнма-ён яшаб, ўзлари учун ягона Ватан бўлган Ўзбекистон мустақиллигини мустахкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётганлиги, вилоят туркман миллий маъданий маркази туркман миллий урф одатлари, анъаналарини, ўзига хосликни сақлаб қолиш ва ривожлантиришда катта имкониятларга эга эканлиги, шунингдек туркман миллий маъданий маркази томонидан мустақиллик байрамларида қизиқарли чиқишлар, рақс ва қўшиқлар намойиш этиб келинаётганлиги ҳам таъкидланди.
Шунингдек, тадбирда вилоятимизда ёши улуғлар ҳурматини жойига қўйиш, уларни ҳар томонлама ижтимоий муҳофаза қилиш, саломатликларини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётганлиги, айни пайтда катта авлод вакиллари ҳам ёшларни баркамол этиб вояга етказишга ўз ҳиссаларини қўшаётганлиги чуқур фахр билан тилга олиниб, 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили" муносабати билан вилоятдаги барча кексаларга табрик сўзлари айтилди.
Бундан ташқари, анжуманда ёшлар тарбияси ҳақида гап борар экан, турли миллатга мансуб ўғил-қизлар ақлий - ижодий салоҳиятини Ватан истиқболи сари йўналтириш ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилди.
Илмий-амалий семинарда маънавий янгиланиш жараёнида миллий хавфсизликка таъсир этувчи, ташқи ва ички таҳдидларга алоқадор ғаразли ғояларни фош этиш тобора долзарб аҳамият касб этаётганлиги, шунинг учун ҳам биз миллатчилик, миссионерлик экстремистик ғояларга қарши иммунитетни шакллантиришга қаратилган кўплб ижтимоий, оммавий лойиҳаларни амалга оширишимиз лозимлиги ҳам қайта-қайта уқтирилди.
Анжуманда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоблар олдилар.
Тадбир доирасида иштирокчиларга концерт дастури, "Инсон азиз, Ватан муқаддас" фотокўргазмаси ва "Дўстлик ва тотувлик мамлакати" номли ҳужжатли фильмлар намойиш этилди.