Янгиликлар
Уч авлод учрашуви
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Республиканинг чекка туманларидаги хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш” номли лойиҳаси бўйича гранд маблағлари ажратилганлигини, мазкур лойиҳанинг асосий мақсади жамиятимизнинг муҳим негизи оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда хотин-қизлар ва ёшларни фаоллигини оширишдан иборат эканлиги, аёллар ва ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалалари, аёллар ва ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун давлатимиз томонидан алохида эътибор қаратилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбир якунида Адлия вазирлиги Фахрийлар Кенгаши томонидан ташкил қилинган совғалар туманда самарали фаолият юритаётган, иш ўринларини яратаётган тадбиркорлар, шунингдек улкан ютуқларга эришган коллеж талабаларига тантанали равишда топширилди.
Иштирокчилар томонидан келажакда ҳам худди шундай тадбирлар ташкил қилиниши ҳақида келишиб олинди.