Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

ТАРҒИБОТДА ТАЪСИРЧАНЛИКНИ ОШИРИШ


Бугунги тезкор замон, глобаллашув жараёнлари ҳар бир фуқародан ижтимоий фаоллик, маънавий юксакликни талаб этмокда. Шу боис жамият аъзоларини ислоҳотларнинг моҳияти билан яқиндан таништириш, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга миллий давлатчилик анъаналари ҳамда амалдаги ҳуқуқий тизимнинг ишлаш механизмлари тўғрисида зарур маълумотларни етказиш, жамиятда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг самарали усулларини жорий қилиш бугунги кунимизнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. 1.jpg

Ана шу нуқтаи-назардан Адлия бошқармаси ташаббуси билан “Ватанпарварлик Юрт тараққиёти учун хизмат қилишдир” лойиҳаси асосида ҳақиқий етакчилик қобилиятига эга бўлган мутахассислар гуруҳи ташкил этилди. Мазкур лойиҳа вилоятдаги барча туман (шаҳар) лар бўйлаб жамиятда аҳолининг ижтимоий фаоллиги, ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, мамлакатда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш бўйича маърифий учрашувлар ўтказиш мақсадларини кўзлайди.

Шундай тадбирлардан бири Бухоро шаҳар ҳокимлигида ташкил этилди. Унда ҳудуддаги мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, фуқаролик жамияти институтлари, корхона, муассаса ҳамда ташкилотларнинг маънавий-маърифий, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасига масъул ходимлари иштирок этдилар.

Анжуманда таъкидланганидек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, қулай меҳнат шароитлари яратиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, барча миллат ва элат вакилларининг ҳамжиҳатликда ҳаёт кечириши, миллий қадриятлари ва маданий меросини асраб-авайлаши учун зарур шарт-шароит яратишга доир мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилган.

1.jpgТадбир қатнашчиларининг эътибори ижтимоий соҳадаги ислоҳотларга қаратилди. Мамлакатимизда яратилган ўн икки йиллик узлуксиз таълим тизими ёшларимизга жаҳон андозалари даражасида билим олиш имкониятини бераётгани қайд этилди. Моддий ва номоддий маданий меросни асраш, миллий қадриятлар бардавомлигини таъминлаш, навқирон авлодни халқимизнинг асрий анъаналари ва умуминсоний қадриятларга эҳтиром руҳида тарбиялаш ҳам ҳукуматимизнинг диққат марказидаги масалалар ҳисобланади.

Инсон манфаатларига йўналтирилган бундай ислоҳотлар туфайли аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи узайиб бораётир. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли даромадларини янада ошириш орқали халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга эришилмоқда.

Шунингдек, мулоқотда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ҳамда унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар, кечагина нишонланган Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами, умуман юртимизда болаларга яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида гапириб ўтилди, ўзаро фикр алмашилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Бундай анжуманлар вилоятнинг барча ҳудудларида ташкил этилмоқда.