Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Мамлакат келажагига даҳлдорлик


1.jpgБугунги тезкор замон, глобаллашув жараёнлари ҳар бир фуқародан ижтимоий фаоллик, маънавий юксакликни талаб этмокда. Шу боис жамият аъзоларини ислоҳотларнинг моҳияти билан яқиндан таништириш, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга миллий давлатчилик анъаналари ҳамда амалдаги ҳуқуқий тизимнинг ишлаш механизмлари тўғрисида зарур маълумотларни етказиш, жамиятда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг самарали усулларини жорий қилиш бугунги кунимизнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ана шу нуқтаи-назардан Адлия бошқармаси ташаббуси билан “Ватанпарварлик Юрт тараққиёти учун хизмат қилишдир” лойиҳаси асосида ҳақиқий етакчилик қобилиятига эга бўлган мутахассислар гуруҳи ташкил этилди. Мазкур лойиҳа вилоятдаги барча туман (шаҳар) лар бўйлаб жамиятда аҳолининг ижтимоий фаоллиги, ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, мамлакатда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш бўйича маърифий учрашувлар ўтказиш мақсадларини кўзлайди.

Бугунги кунда анъанага айланган шундай тадбирлар вилоятнинг Когон шаҳар, Когон, Бухоро ва Вобкент туманларида ташкил этилди. Ушбу тадбирларда ҳудуддаги мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, фуқаролик жамияти институтлари, корхона, муассаса ҳамда ташкилотларнинг маънавий-маърифий, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасига масъул ходимлари, қолаверса, ўқувчи ёшлар ҳам иштирок этдилар.

Анжуманларда таъкидланганидек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, қулай меҳнат шароитлари яратиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, барча миллат ва элат вакилларининг ҳамжиҳатликда ҳаёт кечириши, миллий қадриятлари ва маданий меросини асраб-авайлаши учун зарур шарт-шароит яратишга доир мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилган.

Сўнги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятига кенг имконият ҳамда эркинликлар бериш, бу йўлдаги барча тўсиқларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилганлиги, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиб, бир қатор муҳим аҳамиятга эга бўлган қонун ва қарорлар қабул қилинганлиги, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги Фармонлари ушбу ишларнинг давоми эканлиги, унга асосан тадбиркорлик субъектларига қатор имтиёз ва қулайликлар яратилганлиги, текширишлар ўтказиш қисқартирилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, мазкур фармонга кўра, 2015 йилнинг 1 июлидан микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари фаолиятига оид барча текширувлар режали тартибда назорат органлари томонидан тўрт йилда бир мартадан, бошқа хўжалик субъектларида эса фақат Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши қарорига асосан уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилиши, молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ўтказиш муддати 10 календарь кунидан ошмаслиги, тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар фақат сўнгги режали текширувдан кейинги даврни қамраб олиши, қўзғатилган жиноий ишлар муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъект жалб этган адвокатлар албатта иштирок этган ҳолда (хўжалик юритувчи субъект томонидан ушбу ҳуқуқнинг рад этилиш ҳолатлари бундан мустасно) амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддасида назарда тутилган жиноятни (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) биринчи марта содир этган, жиноят аниқлангандан кейин 30 кун ичида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ва бошқа турдаги молиявий санкцияларни тўлаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаслиги ва у жавобгарликдан озод қилиниши белгиланганлиги айтиб ўтилди.

1.jpg2015 йилнинг 1 июлидан якка тартибдаги тадбиркорларга, фаолиятидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир ёлланган ишчи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида суғурта бадали ва якка тартибдаги иш берувчи тадбиркор учун ўрнатилган ставканинг 30 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ тўлаш шарти билан бир нафардан уч нафаргача ишчини ёллаш ҳуқуқи берилганлиги, якка тартибдаги тадбиркорлар касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга ёллаган ҳолатда коллежни битиргандан бошлаб ўн икки ой мобайнида ёлланма ишчилар учун қатъий белгиланган солиқдан озод этилиши ҳам қатъий белгиланганлиги тушунтирилди.

Шунингдек, мулоқотда 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ҳамда унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ва амалга ошириладиган ишлар ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.