Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Одам савдоси давр муаммоси


1.jpgОдам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро Комиссиясининг 2015 йил 5 февралдаги йиғилиш қарори билан Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш борасида 2015-2016 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Ушбу режада аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ахборот-тушунтириш ишлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида, одам савдоси иллатларининг мазмун-моҳияти, унинг мамлакат тараққиёти, миллий қадриятларимиз ва маънавиятимизга кўрсатаётган салбий таъсири ҳақида учрашув, давра суҳбатлари каби ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш, бунда асосий эътиборни “одам савдоси – давр муаммоси” тарғибот лойиҳаси доирасидаги тадбирларни ташкиллаштириш вазифаси юклатилган.

Мазкур вазифаларнинг ижросини бажариш мақсадида Бухоро туманидаги “Галаосиё” МФЙда “Одам савдоси жиноятининг мудҳиш оқибатлари ва унинг домига тушиб қолаётганлар тақдири” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда вилоят “Оила” илмий-амалий маркази, туман хотин-қизлар қўмитаси, туман прокуратураси, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, ички ишлар ҳамда адлия бошқармаси масъул ходимлари, шунингдек бошқа манфаатдор идоралар ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда одам савдоси –куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамдан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш эканлиги айтиб ўтилди.

1.jpg Шунингдек, одамдан фойдаланиш – бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шаклларини, мажбурий меҳнат ёки хизматларни, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатларни, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишни англатиши, шунингдек мажбурий меҳнат ёки хизмат, қуллик, жинсий эксплуатация, инсон аъзоларини ажратиб олиш-сотиш, мажбурий қулликдаги никоҳ ва бошқалар кириши, одам савдоси муаммосига бефарқ бўлмаслик ҳамда энг асосийси огоҳ бўлишимиз лозимлиги ҳаммага яна бир бор тушунтирилди.

Тадбир якунида одам савдосига қарши қандай курашиш лозимлиги, қаерга мурожаат қилиш мумкинлиги каби саволларга атрофлича жавоб берилди.

Тадбир қизғин ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди, тадбир якунида худди шундай давра суҳбатларини доимий ўтказилиб туриши ҳақида келишиб олинди.