Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Бола ҳуқуқлари давлат ҳимоясида


1.jpgМаълумки, 1997 йил Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан 12 июнь “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни” деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси туман (шаҳар) кенгашлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, Халқ таълими вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаси, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, Ички ишлар ва адлия бошқармаси ходимлари, бундан ташқари, вилоятдаги бошқа манфаатдор идоралар ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар қайд этишганидек, инсон ҳуқуқларининг ажралмас ва узвий қисми бўлган бола ҳуқуқларини таъминлаш ва кафолатлаш – Ўзбекистон Республикаси миллий ҳуқуқ тизимининг ўзагини ташкил этади. Зеро, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол авлодни шакллантириш, мамлакат келажагини яратувчи замонавий ёшларни тарбиялаш – бугунги кунда Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган давлат сиёсатининг ҳамда ислоҳотларнинг асосий мақсади эканлиги, истиқлол йилларида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кафолатлашнинг самарали ҳуқуқий механизмлари яратилганлиги, бу борада бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинганлиги, 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Асосий қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам баркамол авлод тарбияси ва ёшлар ҳуқуқларининг кафолатига оид бир қанча нормалар ўз аксини топганлиги хусусан, Асосий Қонунимизда “вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида” эканлиги, шу билан бирга, Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асослари яратилибгина қолмасдан, уларни ҳаётга тўла татбиқ этилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, баркамол авлодни тарбиялаш бўйича ўзига хос “миллий тизим” шаклланганлигини таъкидладилар.

1.jpgШунингдек, тадбирда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида сифатли таълимни таъминлаш, болалар меҳнатига йўл қўймасликда меҳнат инспекцияларининг роли, болалар меҳнатига йўл қўймаслик бўйича қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик, Тизимли таълим-болалар меҳнатининг оғир шаклларига йўл қўймасликнинг омили, болалар бўш вақтини сермазмун ташкил этишда жойлардаги маданият ва спорт муассасаларининг вазифалари, болалар меҳнатига йўл қўймаслик бўйича касаба уюшмалари фаолиятининг асосий йўналишлари каби мавзулар юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир қизғин ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди, унинг якунида худди шундай давра суҳбатлари доимий ўтказилиб туриши ҳақида келишиб олинди.