Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Тарғиботчилар учун тадбир


1.jpgАдлия бошқармаси ташаббуси билан “Ватанпарварлик Юрт тараққиёти учун хизмат қилишдир” лойиҳаси асосида ҳақиқий етакчилик қобилиятига эга бўлган мутахассислар гуруҳи ташкил этилди. Мазкур лойиҳа вилоятдаги барча туман (шаҳар) лар бўйлаб жамиятда аҳолининг ижтимоий фаоллиги, ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, мамлакатда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш бўйича маърифий учрашувлар ўтказиш мақсадларини кўзлайди.

Бугунги кунда анъанага айланган шундай тадбирлар вилоятнинг Қоракўл туманида ташкил этилди. Ушбу тадбирда ҳудуддаги мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, давлат бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари, корхона, муассаса ҳамда ташкилотларнинг маънавий-маърифий, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасига масъул ходимлари, қолаверса ўқувчи ёшлар ҳам иштирок этдилар.

Тадбирда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, қулай меҳнат шароитлари яратиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, барча миллат ва элат вакилларининг ҳамжиҳатликда ҳаёт кечириши, миллий қадриятлари ва маданий меросини асраб-авайлаши учун зарур шарт-шароит яратишга доир мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилганлиги, мамлакатимизда яратилган ўн икки йиллик узлуксиз таълим тизими ёшларимизга жаҳон андозалари даражасида билим олиш имкониятини бераётгани қайд этилди.

1.jpgБундан ташқари, ўтказилган тадбирларда мустақилликка эришган кунларимиздан ҳозирги кунга қадар мобайнида юртимизда амалга оширилган том маънодаги тарихий ишлар, мамлакатимизнинг қиёфаси ва ҳаётимизнинг маъно-мазмунини бутунлай ўзгартириб бораётган ислоҳот ва янгиланиш жараёнлари замирида, аввало, мустақилликнинг натижаси эканлиги, мустақиллик бутун халқимизнинг узоқ йиллик интилиши туфайли қўлга киритилган буюк ғалабаси, катта тарихий аҳамиятга эга бўлган воқеа ҳисобланиши, мустақиллик – ўзаро ҳурмат, бир-бирини тан олиш, бир-бирини қадрлаш асосида мамлакат фуқаролари ўзаро муносабатида ҳам, давлатлар ўртасидаги алоқаларда ҳам ана шу умуминсоний қадриятларга таяниш, умумий мезонлар асосида яшаш эканлиги, мустақиллик қадрли туйғу эканлигини ҳаммамиз бирдек ҳис қилишимиз ва уни асрашимиз лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, мулоқотда 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ҳамда унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.