Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Сайёр қабул - муаммоларни жойида ҳал этиш воситаси


Ахборот эркинлигини ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида ошкораликни таъминланмасдан туриб фуқаролик жамиятини қуриш имконияти мавжуд эмаслиги ҳаммага аён. 1.jpg

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги ”Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” номли маърузасида 6 та устувор йўналишлардан ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Ушбу йўналишдаги вазифаларни амалга ошириш механизмини тартибга солишга қаратилган 2014 йил 5 май кунидаги Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

Ушбу ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлари ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг 2015 йил январь-июнь ойларида туман ва шаҳарларда жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини сайёр қабул қилиш бўйича жадвал тасдиқланган.

1.jpgМазкур жадвалга мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан Бухоро шаҳар ҳокимлигида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабул қилинди.

Қабулда вилоят Архитектура ва қурилиш бошқармаси, Уй-жой билан таъминлаш фонди, вилоят "Ермулккадастр" давлат корхонаси, шунингдек, шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари иштирок этдилар.

Сайёр қабулда жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари мурожаатларига маъсул ходимлар томонидан тегишлилиги бўйича тушунтиришлар берилди ва кўриб чиқиш учун қабул қилинди.