Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

КОРРУПЦИЯ: УНГА ҚАРШИ КУРАШ АСОСЛАРИ


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашнинг мажлис баёни ижроси бўйича Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва вилоят божхона бошқармаси ҳамкорликда “Коррупцияга қарши кураш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.1.jpg

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва масъул ходимлари ҳамда вилоят божхона бошқармасининг барча ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар, давлат, шу жумладан ҳуқуқ пайдо бўлиши билан уни суиистеъмол қилувчилар, ундан гаразли шахсий манфаатларда фойдаланувчилар пайдо бўлганлиги, коррупция ҳам шу каби салбий ҳолатлардан бири бўлиб ҳисобланиши, этимологик жиҳатдан “коррупция” атамаси “бузиш, пора эвазига оғдириш” деган маънони англатадиган лотинча “corruptio” сўзидан келиб чиққанлиги, юридик энциклопедия муаллифларининг таъкидлашича, “коррупция – мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият имкониятларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият эканлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда БМТ, Европа Кенгаши ва Европа Иттифоқи, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, FATF ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг коррупцияга қарши кураш борасидаги ҳужжатлари тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.

Коррупцияга қарши кураш борасидаги энг асосий халқаро ҳужжат бу - шубҳасиз, БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро ҳужжатни ратификация қилган. Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан “БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонуни 2008 йил 24 июнда қабул қилинди ва 2008 йил 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати томонидан маъқулланди ва 2008 йил 28 августдан эътиборан кучга кирди .1.jpg

Айрим тадқиқотчилар сиёсий коррупцияни коррупция жиноятларининг алоҳида тури сифатида ажратадилар.

Давра суҳбатида коррупция соҳасида хорижий тажриба ва хорижий қонунчилик тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Бир сўз билан айтганда, коррупция – ҳар қандай давлатнинг сиёсий тузулиши, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражасидан қатъи назар, бутун дунёда глобал муаммо ҳисобланиши ҳаммага уқтирилди.

Тадбир қизғин савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

Тадбир якунида худди шундай давра суҳбатлари келгусида яна ўтказилиши тўғрисида келишиб олинди.