Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

ИЖОДКОРЛАР ШАРАФЛАНДИ


Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқчил тарзда етказиш ва бу билан фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш юзасидан адлия органлари олдига бир қатор вазифалар қўйилган бўлиб, ушбу вазифаларни амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти каттадир. 1.jpg

Фуқаролик жамияти институтлари тизимида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш, уларни янада эркинлаштириш, нодавлат матбуот нашрлари фаолиятини жонлаштириш, жамиятимизда юз бераётган воқеаларни аҳолига очиқ, ошкора ва холис етказишни даврнинг, ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан ”Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” номли маърузасида энг устувор йўналишлардан бири – ахборот тизимини ислоҳ этиш, хусусан, мамлакатимизни сиёсий жиҳатдан модернизация қилиш жараёнида ҳал қилувчи роль ўйнайдиган ахборот-коммуникация технологиялари ва телевидение тизимида сўз эркинлигини таъминлаш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

Ҳозирги глобаллашув даврида оммавий ахборот воситалари инсоният ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб улгурганлиги ҳаммамизга аён.

Дарҳақиқат, инсон ва жамият ўртасидаги муҳим бир восита бўлган оммавий ахборот воситалари ҳамиша ҳаёт, юрт ва миллат кўзгуси бўлиб келган.

Шу мақсадда Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан “27-июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан бошқармада матбуот анжумани ўтказилди.

1.jpgТадбирда вилоят хотин қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Бухоро вилоят бўлими, шунингдек, “Бухоро”, “Истиқлол”, “Коинот” телеканаллари, “Бухоронома”, “Бухоро оқшоми” ва “Бухоро ёшлари” газеталари, ва бошқа оммавий ахборот воситаларидан вакиллар иштирок этди.

Матбуот анжуманида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда ўзининг ташаббускорлиги, сайъи-ҳаракатлари билан халқимизнинг ҳурматини ва эътиборини қозонган, шунингдек, жорий йилнинг 20 апрелидан 20 июнь кунига қадар ўтказилган “Навқирон Журналистлар” телетанловида қатнашиб, ғолиб бўлган ёш журналистлар ҳамда адлия органлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган оммавий ахборот воситалари вакилларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Матбуот анжуманида турли мулоҳаза ва таклифлар билдирилди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.