Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси йўлида


1.jpgКишилик жамияти тарихан ўзгарувчан ҳодиса. Айниқа, охирги юз йилликлар давомида инсоният мисли кўрилмаган даражадаги тезкор тараққиёт ва ривожланиш босқичини бошидан кечирмоқда. Фан-техника тарақиёти, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданияти, турмуш даражаси, меҳнат унумдорлиги ортиб бормоқда.

Ўзбекистон мустақилликка эришган кунидан бошлаб инсон ҳуқуқлари, хусусан бола ҳуқуқлари, вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлар қабул қилинди.

Ана шу мақсадда Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили билан ҳамкорликда Бухоро вилояти ИИБ жазони ижро этиш бўлими Қоровулбозор туман колониясида Президентимизнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч”, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” номли асарлари, “Инсон ҳуқуқлари-қонун ҳимоясида”, “Соғлом ҳаёт-келажак гарови” ва “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда БМТнинг конвенциявий органлари” каби мавзулар юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар томонидан юртимизда спортга берилган эътибор ва шу йўналишда қўлга киритилаётган ютуқлар, ота-она, оила ва маҳалла, тарихий хотира, миллий ғурур, комил инсон тарбияси билан боғлиқ туйғу ва тушунчаларни улар онгига таъсирчан усул-услублар орқали сингдириш, тарғибот ишларини миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги ва конституциявий тузум ва жамоат хавфсизлигига қарши жиноят содир этган маҳкумлар онгига жамиятимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётида рўй бераётган воқеаларга даҳлдорлик ҳиссини шакллантириш, уларни мустаҳкам фуқаролик позициясини белгилашга йўналтириш, давлаттимиз раҳбарияти томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва мазмуни тушунтирилди.

Шунингдек, ватан мустақиллиги – бунинг қадр-қимматини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган бебаҳо неъмат эканлиги, мустақиллик бу аввало ҳуқуқ демакдир, фақат мустақиллик орқалигина юртимизда яшаётган ҳар бир инсон ўз қадр-қиммати, ор-номуси ва ғурурини англаши, истиқлол юртимизда яшаётган, миллати, тили, динидан қатъи назар барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг асосий омили эканлиги, мустақиллик йилларида собиқ шўролар тузумининг сохта, инсоний туйғуларини таҳқирловчи “қадриятлар”га чек қўйилганлиги, Ўзбекистон қисқа вақт ичида, бениҳоя мураккаб шароитда,1.jpg ўз Президенти раҳбарлигида танлаган миллий тараққиёт ва ривожланиш йўлидан дадил одимлаб, турли хуружларни сабр-бардош билан енгиб, халқимизнинг буюк истеъдоди ва омилкорлиги асосида иш тутиб, моҳият эътибори билан асрларга тенг келадиган юксалиш йўлини босиб ўтди, жаҳон ҳамжамияти сафларидан мустаҳкам ўрин эгаллагани ва юртимизнинг спорт, ишлаб чиқариш саноати, ёшларимизнинг ривожланган мамлакатлари ўртасида ўтказилаётган фан олимпиадаларида фахрли ўринларни олиб қайтаётганликлари ва бошқа соҳаларда эришилаётган ютуқлар ҳақида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.

Тадбир қизғин ва савол-жавобларга бой тарзда ўтиб, худди шундай давра суҳбатлари келгусида яна ташкил қилиниши тўғрисида келишиб олинди.