Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

ОЧИҚЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ


“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганига бир йилдан ошди. Бу ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилган муҳим ҳужжатлардан ҳисобланади.1.jpg

2014 йил 5 майда қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви оганлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун фуқаролар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тўғрисида, улар фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралиги тўғрисида ахборотга эркин эга бўлиш, шунингдек давлат ҳамда жамият ўртасидаги очиқ ва конструктив диалог жараёнида медиа-тузилмалар ролини оширишни таъминлашга хизмат қилмоқда. Ўз ўрнида ушбу қонун ахборот соҳасини демократлаштириш ва либераллаштириш, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада транспарентлигини таъминлашга эришиш йўлида ахборот хизмати ходимлари олдига замонавий талабларни қўймоқда.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти шаффофлиги ҳамда очиқлигини таъминлашда журналистларнинг тутган ўрни жуда катта.

Бухоро шаҳрида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлигини таъминлашда, уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтиришнинг долзарб масалалари” мавзусида икки кунлик семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, божхона, ички ишлар, солиқ, статистика бошқармалари ахборот хизматлари, шунингдек, адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими масъул ходими ва вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда журналистлар иштирок этдилар.

Амалий машғулотлар давомида тадбир қатнашчилари ахборот хизмати ходимлари мақсад ва вазифалари, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш усуллари тўғрисида маълумотга эга бўлишди.

Шунингдек, қатнашчилар журналистлар томонидан жамоатчилик назоратини кучайтириш масаласи, давлат органларида аккредитациядан ўтиш тартиби, ахборотни оператив тарзда қабул қилиш масалаларини ўзаро муҳокама қилишди.

Журналистлар ва матбуот хизмати ходимларига шунингдек “my.gov.uz” давлат хизматлари ягона порталидан фойдаланиш тартиби алоҳида тушунтирилди.

Умуман олганда, семинар-тренинг қизиқарли ва интерактив кўринишда ўтди. Иштирокчилар муҳокамадаги масалалар юзасидан долзарб савол ва муаммоларни кўтаришди ҳамда уларни ечиш йўлларини таклиф этишди.