Янгиликлар
Нуронийлар эъзозимизда
Маълумки, ёши улуғ инсонларнинг ҳаёт йўллари ҳар доим ёшлар учун ибрат мактаби бўлиб келган. Уларнинг дуолари навқирон авлодга куч-қувват, ғайрат шижоат бағишлайди. Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавияти ва маданияти белгисидир. Иқтисодиётни ислоҳ этиш ва янгилаш бўйича беш тамойилга асосланган тараққиётнинг “ўзбек модели” мамлакатимиз истиқболини тубдан ўзгартириш йўналишларини кўрсатиб берди. Аҳолини ижтимоий ҳимоя килиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий базага асосланган ишончли тизимни шакллантириш эса ушбу моделнинг асосий йўналишларидан биридир. Зеро, инсон, унинг ҳаёти ва орзу-умидлари давлатимизнинг доимий диққат эътиборида бўлиб келмокда.
Мустакиллик йилларида мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик мустаҳкам карор топди. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, меҳр-оқибат туйғулари одамлар қалби ва шууридан чуқур жой олди. Нуронийларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳаётини мазмунли қилиш, қўнглини кўтариш йўлида амалга ошириб келинаётган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Давлат дастурида “Нуронийлар эъзозимизда” патронаж ёшлар ҳаракатини ташкил этиш белгиланган.
Ушбу патронаж ёшлар ҳаракатига 241 нафар ёшлар жалб қилиниб, шундан 97 нафари умумтаълим мактаби ўқувчилари, 58 нафари олий таълим муассасалари ва 86 нафари касб-ҳунар коллежи талабалари ҳисобланади.
Биргина июнь ойида ҳаракат томонидан шаҳардаги 17 нафар ва тумандаги 2 нафар жаҳон уруши иштирокчиси, кекса отахонларнинг туғилган куни тантанали равишда нишонланиб, тадбирда “Камолот” ЁИҲ, Халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, вилоят адлия бошқармалари масъул ходимлари иштирок этди.