Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Юридик хизмат такомиллашуви


1.jpgМаълумки, ҳудуддаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишда, жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш, ташкилий тадбирлар, катта ҳажмдаги таҳлилий ишлар, зарурий материаллар ва маълумотлар тўплаш, ҳужжатлар лойиҳа матнини тузиш ва уни ҳар томонлама асослантириш, ҳужжатлар лойиҳасини келишиш, дастлабки ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шунингдек идора, муассаса, ташкилотларда қабул қилинаётган буйруқлар ёки тузилаётган шартномалар ҳамда бошқа шу каби жараёнларни амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабига оғишмай риоя этиш ўз навбатида юридик хизмат ходимларининг шахсий масъулиятларини янада оширишни талаб этади.

Шу сабабли, норма ижодкорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш ва юридик хизмат ходимлари малакасини доимий ошириб бориш ҳудуддаги қонунийликни таъминлашда кўмак берувчи асосий омиллардан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан 2015 йил 10 июнда қабул қилинган буйруғи ҳам юқоридаги фикрларнинг тасдиғидир.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасида давлат органлари юридик хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

1.jpgУнда давлат бошқаруви органларининг вилоятдаги ҳудудий бўлимлари, давлат ташкилотлари, муассасалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ва кадрлар бўлинмаси ходимлари ва раҳбарлари иштирок этди.

Ўқув семинарида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-ум-сон “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори, “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низом мазмун-моҳияти, шунингдек, “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида юридик хизмат фаолияти, норма ижодкорлиги ҳамда қонун ҳужжатларини туркумлаштирилган ҳисобини юритиш” мавзусида маърузалар тингланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.