Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Иллатга қарши кураш


1.jpgОдамзот тараққиёт, умуминсоний қадриятларнинг мустаҳкамланиши демократик принципларнинг қарор топиши билан узвий боғлиқ. Бугунги кунда дунёда глобал аҳамиятга эга жиноятлардан бўлган одам савдоси, наркотик моддаларни тарқатиш ва истеъмол қилиш демократик қадриятларнинг илдиз отишида катта тўсиқ бўлиб келаётганлиги барчамизга маълум. Юртимизда одам савдосига қарши курашиш, унинг олдини олиш, наркотик моддаларни тарқатиш ва истеъмол қилиш ҳамда бу борада содир этилган жиноят қурбонларини ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари комплекс тарзда амалга оширилмоқда. Шу боис, бу муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олишга давлат идораларидан тортиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, таълим муассасалари, шунингдек, кенг жамоатчилик жалб этилган.

Айтиб ўтиш керакки, мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини ратификация қилиш тўғрисида”ги Қарори давлатимизнинг дастлабки қонуний ҳужжатларидан бири бўлиб умуминсоний қадриятларнинг мустаҳкамланишидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Бахтимиз Қомуси ҳисобланган Конституциямизда, малакатимизда инсон – жамият – давлат тизимида устунлик инсонга тааллуқлилиги, унинг манфаатлари, ҳаёти, эркинлиги, ор-номуси ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият дея эътироф этилганлиги белгилаган.

1.jpgАна шу мақсадда Бухоро шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси томонидан Бухоро шаҳар педагогика коллежи ва Бухоро шаҳридаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинларида “Одам савдосига қарши курашиш”, “Одам савдоси-давр муаммоси”, “Наркотик моддаларни тарқалиши ва истеъмол қилинишининг олдини олиш” каби мавзуларда давра суҳбатлари ташкил қилинди.

Давра суҳбатларида маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13 ва 26-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида демократия инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланган умуминсоний тамойилларга асосланиши, унга кўра, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонлик, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазийқларга дучор этилиши мумкин эмаслиги, одам савдосига қарши кураш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар Конституциямизда белгиланган ушбу нормаларга тўлиқ мос келиши, одам савдосига қарши курашишнинг қонуний тартибга солиниши шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда самарали воситаси ҳисобланиши, одам савдосига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган чоралар самарадорлигини ошириш умуминсоний қадриятларнинг мустаҳкамланиши ва демократик принципларнинг юзага чиқишида катта аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.