Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Устувор вазифалар


Маълумки, Президентимиз томонидан илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга ҳамда очиқ фуқаролик жамияти, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш жараёнларини изчил давом эттиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. 1.jpg

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганига бир йилдан ошди. Бу ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилган муҳим ҳужжатлардан ҳисобланади.

2014 йил 5 майда қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви оганлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун фуқаролар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тўғрисида, улар фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралиги тўғрисида ахборотга эркин эга бўлиш, шунингдек давлат ҳамда жамият ўртасидаги очиқ ва конструктив диалог жараёнида медиа-тузилмалар ролини оширишни таъминлашга хизмат қилмоқда. Ўз ўрнида ушбу қонун ахборот соҳасини демократлаштириш ва либераллаштириш, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада транспарентлигини таъминлашга эришиш йўлида ахборот хизмати ходимлари олдига замонавий талабларни қўймоқда.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти шаффофлиги ҳамда очиқлигини таъминлашда журналистларнинг тутган ўрни жуда катта.

Ана шу мақсадда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Бухоро ҳудудий бўлинмасида давлатимиз раҳбарининг “Матбуот ва ОАВ ходимлари куни” муносабати билан йўллаган байрам табригидаги устувор вазифаларни муҳокама қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Иштирокчилар бугунги кунда оммавий ахборот воситалари мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида жамоатчиликни хабардорлигини оширишда, жамиятнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишда ҳамда унинг маънавий-маданий салоҳиятини ўстиришда асосий манба сифатида намоён бўлаётганлигини эътироф этишди.

1.jpgШу билан биргаликда, шиддат билан ўзгараётган ва ривож топаётган янги давр, янгича ижтимоий муносабатларда оммавий ахборот воситалари олдида муҳим ва долзарб вазифалар турибди. Замонавий ОАВ одамларни ўйлантираётган, безовта қилаётган муаммоларга жавоб излаш, жамоатчилик фикрини шакллантириш бўйича ўта муҳим ва долзарб вазифаларни қўймоқда.

Шунинг учун иштирокчилар XXI аср журналистлари авваламбор, интелектуал салоҳияти, ахборот-коммуникация технологияларни, хорижий тилларни мукаммал эгаллаши, профессионал малакасини ошириш учун ўз устида мунтазам ишлаши кераклиги борасида умумий фикрга келишди.

Тадбир давомида ФЖШМҚМИ Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси мутахассислари томонидан Бухоро вилоятидаги ОАВ фаолиятининг ривожланиши ва самарадорлигининг кўрсаткичлари тақдим қилинди.