Янгиликлар
Коррупция: унга қарши курашишда жамоатчилик назорати
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари ҳамда вилоят божхона бошқармасининг барча ходимлари иштирок этдилар.
Сўзга чиққанлар сўзни Президентимизнинг “Ҳеч шубҳасиз, мамлакатда коррупцияга қарши курашнинг даражаси, унинг амалий самараси кўп жиҳатдан ҳуқуқ-тартибот, прокуратура ва суд органлари тизимининг ўзида бу иллатга қарши қандай кураш олиб борилаётгани билан боғлиқдир” деган сўзлари билан бошладилар.
Коррупция – ҳар қандай давлатнинг сиёсий тузулиши, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражасидан қатъи назар, бутун дунёда глобал муаммо ҳисобланади. Коррупцияга қарши кураш фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг иши эмас, балки бу барчанинг бирдек вазифаси бўлиб ҳисобланади.
Жумладан, 2015 йилнинг ўтган даври давомида 50 дан ортиқ тарғибот тадбирлари, шундан 10 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар амалга оширилганлиги маълумот ўрнида айтиб ўтилди.
Давра суҳбатида коррупция соҳасида хорижий тажриба ва хорижий қонунчилик тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.
Бир сўз билан айтганда, коррупция – ҳар қандай давлатнинг сиёсий тузулиши, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражасидан қатъи назар, бутун дунёда глобал муаммо ҳисобланиши ҳаммага уқтирилди.
Тадбир қизғин савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.