Янгиликлар
Эпидемияга қарши курашда ўзаро ҳамкорлик
Мамлакатимиз мустақилликка эришилган дастлабки кунларданоқ оналар ва болалар соғлигига катта эътибор берилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан 2014 йилни мамлакатимизда “Соғлом бола йили”деб эълон қилиш таклифи билдирилиб, соғлом боланинг дунёга келиши, бақувват бўлиб улғайиши билан боғлиқ муҳим мезонлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган эди.
Балоғат ёшига етмасдан турмуш қуришнинг ва қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олишда адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар томонидан ҳокимлик ва тиббиёт бирлашмалари, ички ишлар ва бошқа манфаатдор идоралар ходимлари билан ҳамкорликда вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда таълим муассасалари, шунингдек идора ва ташкилотларда бир қатор тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Дарҳақиқат, ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда она ва болалар соғлиғини сақлаш йўлида бир қанча ишлар қилинди.
Бухоро шаҳрида “Ҳамкор ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, ривожлантириш ҳамда ОИВ/ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш йўналишида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбати айнан юқоридаги масалаларга бағишланди.
Шунингдек, Бухоро вилоятида сил касаллиги бўйича эпидемиологик вазият таҳлили, Глобал жамғарма ва бошқа халқаро хамкор ташкилотларни силни тарқалишини олдини олишдаги аҳамияти, сил касаллигини вилоятда тарқалганлик даражаси, касалланганларнинг ёши, жинси ва ҳудудлар бўйича таҳлили, шифо ўринлари, сил муассасаларини моддий-техника базаси, флюрография текширувлари тўғрисида ҳам таъкидлаб ўтилди.
Бундан ташқари, вилоятда безгак касаллиги бўйича эпидемиологик вазият юзасидан безгак касаллиги, унинг келиб чиқиши, тарқалиши, безгак касалллигини тарқатувчи пашшалар, патогенези, клиникаси, даволаш асослари тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Давра суҳбати савол-жавоб ва фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтиб, иштирокчилар томонидан келгусида ҳам худди шундай тадбирлар ўтказилиши ҳақида келишиб олинди.
И.Раупов, Бухоро шаҳар 7-сон ДНИ нотариус стажёри