Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

ҲАЙЪАТ МАЖЛИСИ


1.jpgБухоро вилоят адлия бошқармаси Ҳайъатининг бошқарма ва унинг тизимига кирувчи туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ бўлимлари томонидан 2015 йил 1-ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳайъат аъзолари, бошқарма ходимлари, давлат нотариал идоралари нотариуслари, ФҲДЁ бўлимлари мудир (а) лари иштирок этдилар.

Йиғилишда вилоят адлия бошқармаси томонидан Ҳисобот даврида бир қатор ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

Жумладан, ҳисобот даврида бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 81 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинди.

Бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан 57 та таклиф ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Адлия вазирлигига тақдим қилинди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш, мурожаатларни кўриб чиқиб, ундаги важларни қонуний ҳал этиш ҳар бир давлат идораси ходимининг муҳим ва устувор вазифаларидан ҳисобланади. Шунга кўра, адлия бошқармасига 2015 йилинг биринчи ярим йиллиги давомида жами 520 та (123 та тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид, 58 та шартномавий муносабатларга оид, 224 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 105 та нотариат, ФҲДЁ, адвокатура фаолиятига оид, 10 та бошқа соҳаларда) ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 367 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 158 та мурожаат ёки 43 фоизи қаноатлантирилган.

Бошқарманинг “Ишонч телефони”га 2015 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жами 33 та (тадбиркорликка оид 8 та, шартномавий муносабатларга оид 7 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасиги оид 18 та) мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 20 таси ёки 66 фоизи қаноатлантирилиб, 9 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 5 та мурожаат кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилган.

Жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 34 921 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилишларнинг 5 203 таси тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида, 26 563 таси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида, 1347 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 58 таси хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 1064 таси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, 403 таси жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар ва 283 таси бошқа соҳаларда аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 235 та тақдимнома киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 250 тани ташкил қилган. Интизомий жавобгарликка тортилганларнинг 3 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 66 та шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Адлия бошқармаси томонидан 2015 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида судларга жами 180 млн. 960 минг сўмлик 143 та даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 4 млн.0 34 минг сўмлик 70 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.

Киритилган даъво аризаларнинг 131 млн. 294 минг сўмлик 158 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.

Адлия бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда кўрилган чоралар ва берилган амалий ёрдам натижасида жорий йилнинг 1 июль ҳолатида жами 48 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Назорат қилувчи органларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида жами 91 та ҳолатда текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари, шунингдек, 1 та ноқонуний текширишлар аниқланган.

Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонидан 6 та қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтказилди, 1 та хорижий корхона, 2 та қўшма корхона, 1 та бозор ҳамда 2 та ломбард ташкилоти таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.

1.jpgБошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 95 та ариза (14 та ариза ҳисобот даври бошидан қолдиқ бўлиб ўтган) кўриб чиқилди. Ушбу аризалардан 52 таси қаноатлантирилди, 28 таси рад қилинди ҳамда 29 таси кўриб чиқилмоқда. Мазкур аризаларга асосан 50 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 1 та ҳисоб рўйхатига ва 2 та қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 3 405 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 366 таси ОАВ орқали (101 та телевидение, 82 та радио, 127 та газета ва журналларда ҳамда 56 та веб саҳифада) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 1176 маротаба давра суҳбати, 493 маротаба семинарлар ўтказилган.