Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Гиёҳвандлик – ёмон иллат


1.jpgГиёҳвандлик ёмон иллатлардан биридир. Ҳа, гиёҳвандлик кишини ҳар қандай тубанликка кўниктиради. Инсон уни қанча кўп истеъмол қилса, яхши фикрлаш, меҳнат қобилияти, руҳ поклиги ва ҳиссиёт қувватидан шунча узоқлашар экан. Шу боисдир гиёҳвандлик ҳамма замонларда, ҳар қандай жамиятда қораланган.

Бухоро туманидаги Педагогика коллежида бўлиб ўтган давра суҳбати худди шу мавзуга бағишланди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси, туман ҳокимлиги, Маънавият тарғибот бўлими, туман ички ишлар, туман прокуратураси масъул ходимлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бошқа манфаатдор идоралар иштирок этдилар.

Сўзга чиққанлар бугун жамиятнинг оғриқли нуқтасига айланиб улгурган ёш оилаларнинг ажрашиб кетаётганларининг сабабларидан бири гиёҳвандликка тақалиб бораётгани, ҳатто гиёҳвандлик сабаб ногирон туғилаётган болалар ҳам қайд қилинаётганлиги, гиёҳвандликка ружу қўйиш баробарида ичкиликбозлик ва кашандалик ҳам одат тусига кириб улгургани таъкидланди.

Шунингдек, келажагини ўйлайдиган инсон бундай иллатлардан ўзини узоқ сақлаши ва атрофдагларни ҳам шунга даъват этиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, саволларга жавоблар берилди.

1.jpgТадбир якунида аҳоли ўртасида, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар орасида гиёҳвандлик ва унинг салбий оқибатларининг олдини олиш борасида тарбиявий ахлоқий мазуларда ташкил этилаётган давра суҳбатларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини кенг жалб қилиш, тадбирлар самарадорлигини ошириш ҳамда ушбу йўналишларда оммавий ахборот воситалари орқали чиқишларга алоҳида эътибор қаратиш тўғрисида келишиб олинди.

Хулоса қилиб айтганда, амалга оширилаётган тарғибот тадбирлари ва кўрилаётган амалий чора-тадбирлар албатта, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолини, айниқса ёшларимизнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишларида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир.