Янгиликлар
Ёшларни ёт ғоялардан асрайлик
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан бошлаб, барча соҳалар сингари виждон эркинлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Хусусан, Асосий қонунимиз бўлган Конституциямизнинг 31-моддасидаҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланиши, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга эканлиги, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда 1998 йил 1 майда қабул қилинган бўлиб, ушбу қонуннинг мақсади ҳар бир шахснинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқини, динга муносабатидан қатъи назар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиб туришдан иборат.
Юқоридаги Қонуннинг 3-моддасида кўрсатилишича, виждон эркинлиги фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмасликдан иборат кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир. Фуқаро ўзининг динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод этмасликка, ибодат қилишда, диний расм-русумлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка, диний таълим олишга ўз муносабатини белгилаётган пайтда уни у ёки бу тарзда мажбур этишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Тадбирда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, маънавият тарғибот маркази бўлимлари, давлат бошқаруви органлари ва бошқа манфаатдор идоралар ходимлари, шунингдек, ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.
Давра суҳбати якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб олдилар.