Янгиликлар
Ёшлар бандлиги - устивор вазифа
Бухоро юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида “Коллеж битирувчиси бандлигини таъминлаш-устивор мақсадимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатини Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Халилов очиб, тадбирнинг асосий мақсади ҳар жиҳатдан етук баркамол авлодни, мамлакат келажагини яратувчи замонавий ёшлар бандлигини таъминлаш эканини айтиб ўтди.
Шунингдек, кейинги йилларда мамлакатимизда таълим тизимига катта эътибор қаратилаётганлигини, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини узлуксиз равишда ривожлантириш, баркамол авлодга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг сифатли таълим олишлари ҳамда етук мутахассис бўлиб етишишлари учун барча имкониятлар эшиги очиқ эканлиги, таъкидлади.
Шундан сўнг, Адлия вазирининг ўринбосари – Қ.Тоғаев ўз сўзида Ўзбекистонда ҳозирги кунда таълим тизимига жиддий эътибор қаратилаётганлигини, таълим тарбиянинг узлуксиз тизимини олиб боришда барча шарт-шароитлар мавжудлигини, бу хусусида Ўзбекистон Республикаси Конституциясида алоҳида таъкидлаб ўтилганлигини, шу юзасидан 22 та Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 15 та Президент Фармони, 41 та Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинган бўлиб, энг аҳамиятлиси “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури эканлигини ҳақида атрофлича сўз юритди.
Ўзбекистон таълим тизимини ривожлантириш бўйича дунёнинг 141 та давлатлари ичида 2 ўринни эгалаши ва бу жуда ҳам салмоқли кўрсаткич эканлиги фахр билан айтиб ўтилди.
Коллеж раҳбарлари томонидан ҳозирги кунда коллежда ҳуқуқшунос ўқитувчилар ёш авлодга таълим бераётганлиги, битирувчиларни иш билан таъминлаш масалалари алоҳида режа асосида амалга оширилаётганлигини ва белгиланган идораларда амалиёт ўтаётганлигини, қолган талабалар билан ҳам уч томонлама шартномалар имзоланиш чоралари кўрилаётганлигини таъкидлаб ўтилди.
Шу билан бирга давра суҳбатида битирувчиларнинг ота-оналари, битирувчи талабаларнинг ўзлари ҳам ёшлар бандлиги мавжуд имкониятлар ва ютуқлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазалари, таклифлари билан фаол иштирок этдилар.