Янгиликлар
ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИ ОРТМОҚДА
Бухоро вилоят адлия бошқармаси Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, хўжалик юритувчи субъектларда шартномавий-ҳуқуқий ишларни яхшилаш, бу соҳадаги ишларни доимий таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, 2015 йилинг 9 ойи давомида бўлимга 159 та тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид ариза ва шикоятлар келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 44 фоизи (яъни 56 таси) важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилган.
Жумладан, бўлим томониданҒиждувон туманида яшовчи фуқаро И.Рахимовнинг Ғиждувон туман Архитектура ва қурилиш бўлимидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан Ғиждувон туман Архитектура ва қурилиш бўлимига қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди. Мазкур таъсир чоралари бугунги кунда ижро қилинмоқда.
Бўлим томонидан 2015 йилнинг 9 ойи давомида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 5 942 та тадбиркорлик қонун ҳужжатларига риоя қилиш соҳасида қонунбузилишлар аниқланган.
Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 86 та тақдимнома киритилган.
Киритилган тақдимномаларга асосан масъул ходимлар интизомий жавобгарликка тортилган, баъзи ходимлар эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Аксарият ходилар маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бўлим томонидан2015 йил 2-ярим йилликка мўлжалланган иш режага асосан Бухоро, Пешку, Ромитан, Шофиркон, Жондор, Қоракўл, Олот ва Когон туман ҳокимликлари томонидан 2014 йил ва 2015 йилнинг ўрганиш кунига қадар бўлган даврда тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инветиция ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга ер участкалари ажратилишида ва уларни қайтариб олинишида қонунийликка риоя этилиш аҳволи ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.
Аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик бўйича адлия бошқармаси томонидан тижорат банкларига 8 та тақдимнома киритилди, 1 та маъмурий таклиф ҳамда 1 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун тегишли судга юборилди.
2015 йилнинг 9 ойи давомида тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 91 млн. 138 минг сўмлик 99 та даъво аризалари киритилди.
Адлия бошқармасининг 2012 йил 9 мартдаги 42-ум-сонли буйруғига асосан вилоятда фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва улар фаолиятини тиклаш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш мақсадида адлия бошқармаси масъул ходимлари вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларига бириктирилди.
Ишчи гуруҳ томонидан ҳозирги вақтда туман (шаҳар)ларда фаолият юритаётган туман ҳокимлиги, солиқ, статистика, тижорат банклари, савдо-саноат палатаси ва бошқа тегишли идора вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилиб, фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолият юритмаслик сабаблари ўрганилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларини фаолиятини тиклаш чоралари кўрилмоқда.
Тақдим этилган маълумотларга кўра 2015 йил 30 сентябрь ҳолатида вилоятда жами 12576 та рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, шундан 1685 та тадбиркорлик субъектлари маълум бир сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланди.
Шунга кўра фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, фаолиятини тиклаш мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш бўйича зарур чоралар белгиланди.
Шунингдек, фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини тиклаш бўйича ваколат доирасида қонунчиликда белгиланган чораларни кўриш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликларига 13 та огоҳнома, АТБ Агробанк Жондор туман филиалига 1 та тақдимнома киритилди.
Жумладан, Жондор туманидаги “Гулбой”, “Далмун Қурилиш инвест”, “Нуробод транс сервис”, “Тимур Пўлот қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятларида айланма маблағларни шакллантиришда берилган амалий ва ҳуқуқий ёрдам натижасида фаолияти тикланди.
Назорат қилувчи органларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида жами 91 та ҳолатда текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари, шунингдек, 1 та ноқонуний текширишлар аниқланган.
Текшириш натижасида Марказ бош врачининг 28.10.2014 йилдаги 151-сонли қарори билан “Зокир Баҳодир Ҳабибулло” деҳкон хўжалиги раҳбари Б.Ҳамроев МЖтКнинг 53-моддаси билан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида (538.175 сўм) жаримага тортилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига махсус хабар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ўртасида 23.10.2012 йилдаги келишувга асосан тадбиркорлик субъектида ўтказилган рухсатсиз текшириш бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун вилоят прокуратурасига юборилди.
Тўпланган ҳужжатлар Шофиркон туман прокуратураси томонидан ўрганилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан НҚОФМРК Шофиркон туман ҳудудий комиссияси ишчи органи туман ДСИга тақдимнома киритилиб, тадбиркорлик субъектларида қисқа муддатли текширишлар ўтказишда рухсат бериш жараёнида қонунбузилишларга йўл қўйганлиги учун комиссия котиби И.Ахтамовга ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чоралари қўлланилди.