Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Қонунлар тарғиботи


Қонунлар ҳар қандай давлат ва жамиятнинг асоси ҳисобланади. Ҳуқуқий асос қанчалик мустаҳкам бўлса, қонунларга қанчалик риоя этилса, давлат ва жамият ҳам шунча ривожланиб бораверади. 1.jpg

Айни пайтда, замон ва ислоҳотлар амалдаги қонунларни доимий равишда такомиллаштириб боришни тақозо этади.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Вобкент ва Ромитан туманларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 15 майдаги Фармони, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал йўналтириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2015 йил 10 августдаги Қонунлари мазмун-моҳияти, уни бир хилда қўллаш масалаларига бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда адлия бошқармаси, ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва назорат органлари, вилоятдаги маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, тадбиркорлик субъектларидан вакиллар, ҳуқуқшунос олимлар ва амалиётчилар, шунингдек, ёшлар иштирок этдилар.

Тадбиркорлик фаолиятининг кафолотли ҳимоясини таъминлашга қаратилган мазкур қонун ва қонуности ҳужжатлар юртимиз ободлиги, турмушимиз фаровонлигининг асосий омилларидан бири бўлиб, бу соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтаради,- дея таъкидланди тадбирда. Ушбу норматив ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад - бизнес субъектларининг ишончли ҳимоясини таъмин этиш баробарида уларни жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулкнинг, жумладан чет эл капитали иштирокидаги улушини изчил ошириш билан боғлиқ қонунчиликни янада такомиллаштиришдан иборатдир.

Мазкур ҳужжат билан амалдаги 10 та кодекс ва 33 та қонунга тадбиркорликни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, хусусий сектор фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш, соҳага оид қонунчиликни янада либераллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, жиноят кодексига тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилувчи бошқа жиноятлар деб номланувчи янги боб киритилди. Аниқроқ айтганда ушбу кодекс хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, назорат органлари ходимларининг хўжалик субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш тартибига риоя этмаслик, бизнес вакилларининг фаолиятини ёки уларнинг банклардаги ҳисобварақалари бўйича операцияларини қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш, имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, хусусий сектор вакилларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга жалб этиш учун жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган тегишли моддалар билан тўлдирилди.

Айни вақтда либераллаштириш доирасида савдо-сотиқ қоидалари, савдо ва воситачилик фаолияти соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар жиноий юрисдикциядан маъмурий юрисдикцияга ўтказилди.

1.jpgФуқаролик, Хўжалик-процессуал кодексларга киритилган ўзгартишлар эса хусусий мулкнинг дахлсизлиги, тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ҳимоя килишда суд ҳокимиятининг ролини янада мустаҳкамлашга қаратилган. Анжуманда қонундаги янгиликлар нафақат иқтисодий, балки кўпгина ижтимоий масалаларни ҳам ҳал этиши аниқ мисолларда кўрсатиб ўтилди. Тадбир иштирокчиларининг фикрига кўра, мазкур қонун мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш, бошқарувнинг бозор механизмларини жорий этиш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш борасидаги ислоҳотларни янги босқичга кўтаради.

Тадбирда сўзга чиққанлар янги қонуннинг мазмун-моҳияти, унинг аҳамияти тўғрисида батафсил ахборот бердилар.

Эркин суҳбат асносида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича керакли маълумотлар олдилар.