Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 24 октябрдан 30 октябргача бўлган маълумотни маълум қилади
I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 22-мҳ, 36, 39-ҚҚ-сонли «Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 25 сентябрдаги 2015-16-сонли «Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.
4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 44-Б-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сонли қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 20 октябрдаги 2015-32-сонли «Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 21 октябрдаги 41/ҚҚ, 47Қ-сонли «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорнинг 4-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.
7. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 25 сентябрдаги 83-сонли «Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 20 октябрдаги 222-В-4, 80, 2015-28-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.