Янгиликлар
МУҲОКАМА – САМАРАДОРЛИК МЕВАСИ
Бухоро вилоят адлия бошқармаси Ҳайъатининг бошқарма ва унинг тизимига кирувчи туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ бўлимлари томонидан 2015 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда ҳайъат аъзолари, бошқарма ходимлари, давлат нотариал идоралари нотариуслари ва стажёрлари, ФҲДЁ бўлимлари мудир(а) ва инспекторлари, шунингдек жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фуқаролар иштирок этдилар.
Йиғилишда вилоят адлия бошқармаси томонидан Ҳисобот даврида бир қатор ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.
Жумладан, ҳисобот даврида бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 95 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинди, қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан 98 та таклиф ишлаб чиқилди.
Бошқармага 2015 йилинг 9 ойи давомида жами 732 та (159 та тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид, 79 та шартномавий муносабатларга оид, 315 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 162 та нотариат, ФҲДЁ, адвокатура фаолиятига оид, 17 та бошқа соҳаларда) ариза ва шикоятлар келиб тушган, мурожаатларнинг 540 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 237 та мурожаат ёки 44 фоизи қаноатлантирилган. Бошқарманинг “Ишонч телефони”га жами 54 та мурожаатлар келиб тушган ва ушбу мурожаатларнинг 27 таси ёки 62 фоизи қаноатлантирилиб, 16 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 9 та мурожаат кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилган.
Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 320 та тақдимнома киритилган ва 342 та шахс интизомий жавобгарликка, 3 нафар шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 83 та шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бошқарма томонидан судларга жами 1 млрд. 927 млн. 223 минг сўмлик 550 та даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 4 млн. 34 минг сўмлик 70 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган. Даъво аризаларининг 660 млн. 22 минг сўмлик 298 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 30 сентябрь ҳолатида жами 91 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди, 91 та ҳолатда текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари, шунингдек, 1 та ноқонуний текширишлар аниқланди.
Бошқарма томонидан 6 та қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтказилди, 1 та хорижий корхона, 6 та қўшма корхона, 2 та бозор ҳамда 2 та ломбард ташкилоти таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.
Жами 66 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 52 та нодавлат нотижорат ташкилоти эса ҳисоб ва қайта рўйхатга олинди.
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида 5138 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 482 таси ОАВ орқали амалга оширилган.
Йиғилиш давомида қилинган ижобий ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар қаттиқ танқид остига олинди ва келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.