Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 7 ноябрдан 13 ноябргача бўлган маълумотни маълум қилади
I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 15 октябрдаги 43-6-сон «Металларга совуқ ишлов беришда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 29 октябрдаги 94-сон «Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 29 октябрдаги 95-сонли «Йўловчиларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртасини ўтказиш, суғурта тўловлари бўйича транспорт ташкилотлари билан ҳисоб-китоб қилиш, суғурта пулларини аниқлаш ва тўлаш тартиби ҳақидаги қоидаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.
II. Давлат реестридан чиқарилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган Банклар ва уларга алоқадор шахслар ўртасида ўтказиладиган операциялар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 556, 1998 йил 2 декабрь), шунингдек унга қўшимчалар (рўйхат рақами 556-1, 2009 йил 27 февраль).
Адлия вазирининг 2015 йил 5 августдаги 255-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 557, 1998 йил 2 декабрь), шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 557-1, 2000 йил 11 август), (рўйхат рақами 557-2, 2000 йил 30 август), (рўйхат рақами 557-3, 2003 йил 10 декабрь), (рўйхат рақами 557-4, 2004 йил 10 ноябрь), (рўйхат рақами 557-5, 2006 йил 14 август), (рўйхат рақами 557-6, 2007 йил 20 март), (рўйхат рақами 557-7, 2009 йил 27 февраль).
Адлия вазирининг 2015 йил 5 августдаги 257-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.
Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.