Янгиликлар
КОНСТИТУЦИЯ - БОШ ҚОМУСИМИЗ
Йигирма уч йилдирки, Конституциямиз ҳаммамиз орзу қилган мустақил, адолатли, ҳуқуқий фуқаролик жамиятини барпо этиш учун, дорилфунун вазифасини шараф билан ўтамоқда.
2015 йил 8 декабрда асосий қонунимиз қабул қилинганлигига 23 йил тўлади. 23 йил миллий қонунчилик тарихида ўзига хос бир даврни ташкил этади. Бу даврни миллий қонунчилик тизими ташкил топган, шаклланган, шаклланаётган ҳуқуқий ислоҳотчилик, қонун яратувчилик кўникмаси, тажрибаси даври деб аташ мумкин.
Зеро, ҳар қандай конституциявий-ҳуқуқий давлатчилик ҳаёти учун нормал бўлмиш конституциявий ривожланиш, яъни, миллий Конституциявий такомиллик мустақил тараққиёт йўлини босиб ўтган, миллий тикланаётган Ўзбекистон учун ҳам хос ва мос туб ислоҳий жараёндир.
Айтиш жоизки инсон ҳуқуқлари – демократик ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим белгисидир. Инсон ҳуқуқлари – ҳар бир давлатнинг демократик тараққиёт даражасини кўрсатувчи бош мезондир.
Президентимиз И.Каримов ташаббуси ва бевосита раҳбарлиги остида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсади ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, унинг ҳаёти, дахлсизлиги, қадр-қиммати ва бошқа қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини шакллантиришга қаратилган.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг устуворлиги, инсоннинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият эканлиги, фуқароларнинг суд орқали ҳимояланишга бўлган ҳуқуқлари, айбсизлик презумпцияси каби қатор фундаментал, халқаро-ҳуқуқий нормаларга мос тамойиллар мамлакатимиз ҳуқуқий доктринасининг асосий ғояларини ташкил этади.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва Когон шаҳар ДНИ томонидан Когон шаҳридаги 1–сон мактабда ташкил қилинган давра суҳбати ҳам айнан юқоридаги мавзуга бағишланди.
Тадбирда шаҳардаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Ҳалқ таълими ходимлари, давлат бошқаруви органлари ходимлари, шунингдек, ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.
Тадбир савол-жавобларга бой тарзда ўтиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар.
Худди шундай тадбирлар яна ташкил қилиниши тўғрисида келишиб олинди.