Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

“УЧ АВЛОД” УЧРАШУВЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгаши ҳамда Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳамкорликда Бухоро туманидаги Иқтисодиёт коллежи ва Бухоро давлат тиббиёт институтида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллик байрами муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. 1.jpg

Унда адлия бошқармаси, Ҳакамлик суди, коллеж ва институт раҳбарияти, ўқитувчи-ходимлари, шунингдек, ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Ҳар бир мустақил давлатнинг обру-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Бош қомусимиз қабул қилингандан бери ўтган давр мобайнида биз эришган, халқимиз ва дунё ҳамжамияти тан олган катта ютуқ ва марралар Конституциямизнинг асосига қурилган, чуқур ва пухта ўйланган сиёсатнинг самараси десак хато бўлмайди. Айтиш мумкинки, асосий қонунимиз бугунги кунда барчамиз учун мўътабар ижтимоий-ҳуқуқий қадриятга айланди.

Конституция халқни улуғвор вазифаларни ҳал этишга сафарбар этувчи куч, унинг тинч ва осойишта ҳаётининг ҳуқуқий замини сифатида намоён бўлмоқда.

Тадбирларда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Конситуцияси Олий юридик кучга эга қонун сифатида давлатимиз қиёфасини, унинг ижтимоий-иқтисодий негизини, бошқарувнинг демократик принципларини, жамият тараққиётининг устивор соҳаларини белгилаб берди.

Шу сабабли Конституцияни мустаққиллигимизнинг ҳуқуқий асоси, амалга ошираётган ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори десак муболаға бўлмайди.

Конституциянинг ҳар бир қоидасини жамиятда умумий барқарорликни таъминлаш ва мамлакат тараққиётини кафолатлаш нуқтаи назаридан талқин этиш мумкин. Мустақиллигимизнинг илк давридан то ҳозирги кунгача юртимизда тинчлик, миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик ҳукм сураётгани кўп жиҳатдан асосий қонунимизнинг ҳаётимизга изчил татбиқ этилаётгани билан бевосита боғлиқдир. Бугун биз Ўзбекистон Конституцияси инсон учун яратилди, у инсон манфаатлари, жамият тараққиёти учун хизмат қилмоқда дейишга тўла ҳақлимиз.

1.jpgАдлия бошқармаси томонидан ўтказилаётган “Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги” доирасида жойларда ташкил этилаётган тадбирларда Конституциямиз асосида мамлакатимиз эришган улуғвор марралар эътироф этилмоқда.

Учрашувда сўзга чиққанлар, асосий Қонунимиз қабул қилинишигача бўлган даврни ёдга олиб, бошдан кечирган қийинчиликларни айтиб ўтдилар. Ёшларнинг чиқишларида ҳам юртимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, ёш авлоднинг таълим-тарбияси, Ҳукуматимиз томонидан уларнинг салоҳиятини юзага чиқаришга йўналтирилган ишлар бош мавзу бўлди.

Тадбир қатнашчилари эътироф этганларидек, йиллар ўтган сари биз ушбу тарихий ҳужжатнинг давлатимиз ҳамда жамиятимиз ҳаётида тутган бебаҳо ўрни ва аҳамияти, ҳар бир фуқаро тақдирига дахлдорлигини янада теранроқ ҳис қиламиз. Тадбир якунида Бухоро туман Иқтисодиёт коллежида таҳсил олаётган кам таъминланган, ижтимоий ночор, боқувчисини йўқотган ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.