Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

УЛКАН БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ


1.jpg

Шу кунларда, мустаққиллигимизнинг ҳуқуқий асоси, амалга ошираётган ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллик байрами кенг нишонланмоқда.

Шундай муқаддас сана арафасида мамлакатимиз бўйлаб, юзлаб замонавий бино ва иншоотлар қурилиб фойдаланишга топширилмоқда. Хусусан, Бухоро вилоятида ҳам кенг кўламли яратувчанлик, бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳудудий Дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимига кирувчи ФҲДЁ ва давлат нотариал идоралари моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича 2015 йилга мўлжалланган Дастур ижросини таъминлаш, жойларда фуқароларга янада сифатли юридик хизмат кўрсатиш мақсадида вилоят адлия бошқармаси томонидан Шофиркон туман ФҲДЁ ва давлат нотариал идораси биноси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Муҳташам бинонинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар Кенгаши раиси, вилоят ва туман ҳокимлиги, вилоятдаги Олий Мажлис Сенати аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, прокуратура, оммавий ахборот воситалари вакиллари, туман аҳолиси ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Ушбу бино нафақат Шофиркон туман аҳолисига, балки вилоят аҳолиси учун ҳам байрамга муносиб совға бўлди. Мазкур замонавий иншоот миллий ва замонавий архитектура ечимлари асосида қад рослаган, бинода узлуксиз электр манбаини таъминлаш мақсадида инновацион технологияга асосланган қуёш батареялари ҳам ўрнатилган.

Янги бинонинг очилишида сўзга чиққанлар, юртимизда оила институтининг ўрни ва аҳамияти, уни янада мустаҳкамлаш, жисмонан бақувват, маънавий баркамол навқирон авлодни тарбиялаш, шунингдек ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик хусусида сўз юритдилар.

“Истиқлол йилларида юртимиз, шаҳар-қишлоқларимиз, маҳаллаларимиз обод бўлмоқда, мустақил юртимиз кундан-кунга чирой очиб бормоқда. Бунда бевосита мамлакатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари беқиёс ўрин эгаллайди. Юртбошимиз раҳбарлигида олиб борилаётган давлатимиз сиёсатининг асосий мазмун-моҳияти – ҳар томонлама етук ёш авлодни камол топтиришдан иборатдир. Бинобарин, ҳар бир йилга ном берилиши алоҳида аҳамиятга эга.

1.jpg

Бугунги кунда фуқаролар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар уларнинг ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳи ила хизмат қилишларига замин яратмоқда.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтган йиллар давомида Бухоро ва Когон шаҳарларида, шунингдек, Қоракўл, Ғиждувон, Пешку туманларида ФҲДЁ бўлимлари ва давлат нотариал идоралари учун бинолар қурилди.

Тадбирда бинони чиройли, сифатли ва ҳозирги замон талабларига даражасига мослаштириб, қурилиш ишларига бошчилик қилган қўли гул усталарга минатдорчилик билдириб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

Фойдаланишга топширилган ФҲДЁнинг янги биноларида ёшларнинг никоҳлари тантанали қайд этилиб, уларга “Никоҳ гувоҳномалари” топширилди.