Янгиликлар
Конституция – хавфсизлигимиз ва тараққиётимиз пойдевори
Худди шундай учрашувлар Шофиркон туман 2-сон давлат нотариал идораси томонидан Шофиркон педагогика, Шофиркон маиший хизмат ва Шофиркон Иқтисодиёт коллежлари, шунингдек, тумандаги умумтаълим мактабларида ҳам ўтказилди.
Бош Қомусимиз – Конституция бугунги кунда юртимизда мустақил, суверен демократик давлат барпо этиш, кўп укладли бозор иқтисодиёти таркибида хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлаш ва унинг ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва унинг ҳимоясини кафолатлаш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий ҳуқуқий ва қонунчилик пойдеворига айланди.
Тадбирда сўзга чиққанлар юртбошимиз томонидан Конституциямиз қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаларида кўтарилган масалаларга эътибор қаратдилар.
Хусусан, маърузада “Биз бугун ҳеч кимдан кам бўлмайдиган демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қураётган эканмиз, ҳеч шубҳасиз, Конституциямизнинг энг муҳим принципларидан бири, “ўзбек модели” деб ном олган янги жамият барпо этишнинг 5 принципидан бири бўлмиш қонун устуворлиги ва қонунчиликка риоя қилиш принциплари амалда қандай ўрин тутаётгани ҳақида гапириб, шу билан бирга, қонун ва қонунчилик ҳужжатларини қабул қилишда уларнинг умумий принципларини белгилаб қўйиш билан чегараланмаслик лозимлиги айтилди. Афсуски, кўп ҳолатларда бу қонунларга мувофиқ белгиланган нормаларни қандай вазиятда қанақа қўллаш лозимлигини кўрсатиб берадиган ҳуқуқий механизмларни, қонуности ҳужжатларини, содда қилиб айтганда, қабул қилинган қонунларни амалга ошириш механизмларини аниқлаб берадиган ҳужжатларни қабул қилишни кейинга сурилаётганлигига урғу берилди. Бундай тажриба шунга олиб келадики, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш соҳасидаги кўпгина масалалар зарур ва энг оддий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланмай қолишини, шу муносабат билан Олий Мажлис, Ҳукумат ва қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъектларнинг энг муҳим вазифаси шундан иборат бўлиши керакки, улар қонунлар ва уларни ҳаётга жорий этиш механизмларини ҳар томонлама пухта ишлаб чиқиши зарурлигини, токи бу қонун ва механизмлар ҳаётдаги аниқ муносабатларни кенг миқёсда амалда тартибга солиб борсин, бу муносабатларда иштирок этадиган ҳар бир субъект ўз ўрнини билсин ва ўз фаолиятида қонун талабларига асослансин” дея таъкидланган.
Шунингдек, Конституциямизда бизнинг бош мақсадимиз – фақат ҳуқуқий демократик давлат эмас, балки адолатли жамият қуриш экани аниқ-равшан белгилаб берилган. Бу мақсад ҳаётимизда мустаҳкам қарор топган оддий ҳақиқатдан, яъни халқимиз ҳар қандай қийинчиликка чидаши мумкин, аммо адолатсизликка чидай олмайди, деган сўзларни яққол тушунишдан келиб чиққан.
Тадбир баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтиб, берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.