Янгиликлар
ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК!
Адлия органлари ва муассасалари жамоаси Сизларни ва сиз орқали оила аъзоларингизни кириб келаётган янги – 2016 йил билан самимий муборакбод этади.
2015 йил мамлакатимиз ҳаётида ислоҳотларни барқарор такомиллаштириш йили бўлди. Миллий иқтисодни ривожлантиришга хизмат қилувчи устувор йўналишлар ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Бунинг тасдиғи сифатида ҳали бери давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий таъсирига қарамасдан, Ўзбекистон дунёдаги саноқли давлатлар қаторида иқтисодий ва ижтимоий ўсишнинг юқори ҳамда барқарор суръатларини намоён этмоқда. Истиқлол шарофати билан мамлакатимизнинг улкан салоҳиятини ҳамда имкониятларини бутун оламга намоён қила олдик.
Янги йилимиз юртимизга тинчлик ва осойишталик, ҳар бир хонадонга фаровонлик олиб келсин. Мамлакатимиз равнақи йўлида амалга ошираётган улкан ишларингизга бардавомлик тилаймиз!