Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Хотира мангу, хотира абадий


9 май мамлакатимизда ҳар йили Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Зотан, инсон ҳаёти абадий эмас, лекин хотира мангу, хотира абадий. Қадр эса инсонга руҳий мадад, куч-қувват бағишлайди, ҳаётига ўзгача мазмун киритади, умрига умр қўшади. Ўтганларни хотирлаш кекса авлод ҳақида ғамхўрлик қилиш халқимизнинг олижаноб фазилатларидандир. Айтиш ўринлики, бугун мамлакатимизда кексаларни қадрлаш, улар ҳақида ғамхўрлик қилиш, саломатлигини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан умумхалқ байрами сифатида нишонланаётган 9 май-Хотира ва қадрлаш куни замирида ҳам ана шу эзгу анъаналар мужассам. Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 25 апрелда қабул қилинган “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони бу борада муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.IMG_3340.jpg

Бухоро вилоятида ҳам ушбу байрам тантанаси катта тайёргарликлар билан бошланди. Барча идора ва ташкилотларда бўлгани каби Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳам байрам арафасида 8 май куни бошқарма ходимлари ва тизимдаги идоралар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, барчага бугунги кундаги тинчликнинг қадрига етиш, асраб авайлаш, ватанга садоқатли фарзандлар бўлиб, ўз хизмат вазифаси орқали бурчимизни бажариш, она заминга муносиб фарзандлар бўлиш таъкидланди.IMG_3344.jpg

Ушбу байрам вилоятда ҳам катта тантаналар билан ўтди. Эрта тонгдан Хотира майдони ўтганларни хотирловчи ота боболарига муносиб авлодлар, уруш ва меҳнат фахрийлари билан тўлди. Вилоятдаги барча давлат ташкилотлари ва идоралар ходимлари иштирокида ўтган ушбу тантана Бухоро вилоят Мудофаа ишлари бошқармасининг мард ва жасур ўғлонларининг жанговар, шахдам қадамларию ғалаба нишонасини англатувчи куйлари билан бошланди. Шундан сўнг вилоятдаги давлат бошқаруви органлари, ташкилот ва идоралар, хусусан адлия бошқармасининг ходимлари бирма-бир ўзларининг ҳурматлари намунаси бўлмиш гулчамбарлар билан маросимни давом эттирдилар. Шунингдек, тадбир давомида уруш ва меҳнат фахрийларининг миннатдорлик туйғулари, бугунки кунга айтилган шукрона сўзлари, эзгу ният ва тилаклари эшитилди.

Уруш ва меҳнат фахрийлари бўлган кекса юртдошларимиз бугун ана шундай шукроналик ҳисси билан яшамоқдалар. Шукроналик бўлган жойда эса ҳеч қачон файз-барака аримайди. Бинобарин, турмушимиз обод бўлиб, жонажон Ватанимиз янада равнақ топаверади.