Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Сиз қонунни биласизми?


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимлари, онги ва мададниятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, иқтидори юксак ўқувчиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг Бухоро вилоят босқичи бўлиб ўтди.Изображение 177.jpg

Ушбу кўрик-танловда туманлар босқичларида сараланиб, ғолиб чиққан 13 гуруҳ иштирок этди. Кўрик-танлов 5 босқичдан иборат бўлиб, 5 баллик тизимда баҳоланди.

Кўрик-танловда гуруҳлар томонидан сўнгги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган таклифлар кўргазмали тарзда намойиш этилди, саволлар “Конституциявий ҳуқуқ” ҳамда “Давлат ва жамият ҳуқуқи асослари” фанлари доирасида ташкилий ишчи гуруҳ томонидан гуруҳлар сонига мос равишда тайёрланди.

Бундан ташқари жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган видеороликлар, ўқув жараёнида ўрганилаётган масалалардан фойдаланган ҳолда саҳнавий кўринишлар, жамиятда учрайдиган айрим ижтимоий-ҳуқуқий муаммоларни саҳнавий чиқишлар орқали намойиш этиш билан биргаликда ушбу ҳолатларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилиб, бадиий чиқиш ва саҳнавий кўринишларнинг ўзига хослиги, миллийлиги, мазмундорлиги, янгилиги, гуруҳларнинг ўзини таништириши ва саҳнавий кўринишлари жараёнида мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни инобатга олиб, улар моҳияти оддий ва халқчил тарзда очиб берилди.Изображение 185.jpg

Ушбу кўрик-танлов яна шуниси билан аҳамиятлики, иштирокчилар нафақат ҳуқуқшунослик балки, бошқа касб-ҳунарга ихтисослашган коллеж ва лицейларнинг ўқувчиларидан иборат бўлиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан улардаги иқтидор наинки ҳуқуқшунослик балки, актёрлик қобилиятлари аъло даражада деб баҳоланди.

Танлов якунида танловнинг 5 босқичини муваффақиятли босиб ўтган Бухоро юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи жамоаси I ўринни, Ғиждувон туман педагогика коллежи жамоаси II ўринни, Когон туман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи жамоаси III ўринни эгалладилар. Ғолибликни қўлга киритган жамоалар тегишли диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

“Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг республика босқичига йўлланмани Бухоро юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг “Қомус” жамоаси қўлга киритди.