Янгиликлар
Коррупцияга қарши курашда идоралараро ҳамкорлик
Республика Адлия вазирлигида Бош прокуратура билан ҳамкорликда коррупцияга қарши кураш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалиётга жорий этиш масалаларига бағишланган идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда давлат идоралари, илмий-татқиқот муассасалари ва нодавлат ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этдилар.
Анжуман иштирокчиларига мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек давлат органларининг мазкур йўналишдаги фаолиятини баҳолаш юзасидан батафсил маълумот берилди. Шу билан бирга учрашувда бу иллатга қарши курашнинг долзарб муаммолари хусусида фуқаролик жамияти вакилларининг фаол иштирокида ўзаро фикрлашиб олинди. Билдирилган таклифлар асосида муҳокама этилаётган юқоридаги масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Йиғилиш якунида коррупцияга қарши кураш масалаларининг муҳокама этилиши бу соҳадаги фаолият самарадорлигини оширади, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг ҳаётийлигини, бу масалаларнинг эксперт муҳокамасини таъминлайди, қолаверса коррупцияга қарши кураш бўйича қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда таъсирчан омил бўлади деган якдил фикр билдирилди.