Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

ДАВЛАТ ДАСТУРИ МУҲОКАМАСИ


Истиқлол йилларида мамлакатимизда юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билимларни пухта ўзлаштирган ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш, шунингдек, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 1.jpg

Ҳаммамизга маълумки, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурлари 2012 ва 2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнлари, 2014 йилда Президентимизнинг қарорлари билан ҳамда 2015 йилда “Камолот” ЁИҲ Васийлик Кенгашининг тегишли баёни билан тасдиқланиб, амалиётга жорий қилинган эди.

Юқоридагиларнинг давоми сифатида “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” қабул қилинди.

Ушбу воқеликнинг ўзи ҳам мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш чора-тадбирларига нақадар катта эътибор қаратилаётганлигини кўрсатмоқда.

Бухоро вилояти ИИБда “Бухоро вилоятида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган “Вояга етмаганлар ва ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш” мавзусида бўлиб ўтган тезкор йиғилиш ҳам айнан ушбу масалаларга бағишланди.

Тадбирда вилоят ИИБ ходимлари, вилоят прокуратуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адлия бошқармаси, Одам савдосига қарши курашиш бўйича Идоралараро ва Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялари, давлат бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари вакиллари ҳамда ОАВ масъул ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни янада кучайтириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, ушбу вазифаларни бажаришда ҳамкорликни янада кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, вилоятда ўтган 2015 йилда хотин-қизларнинг, айниқса 30 ёшгача бўлганларнинг ҳуқуқбузарлиги ва жиноятчилиги, эрта никоҳ, эрта туғруқ ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларни иш билан бандлигини таъминлаш борасида, ички ишлар идоралари профилактик ҳисобида турган вояга етмаганлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, мақсад ва вазифалари, муаммо ва таклифлар тўғрисида ҳам гапириб ўтилди.

1.jpgШундан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, берилган саволларга жавоблар берилди.

Йиғилиш якунида иштирокчилар томонидан ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг фаоллигини янада ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, иш билан таъминлаш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш каби масалалар юзасидан қилиниши лозим бўлган ишлар тўғрисида келишилди ҳамда вазифалар белгилаб олинди.