Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2016 йил 23 январдан 29 январгача бўлган маълумотни маълум қилади
I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сон «Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи.
2016 йил 28 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1919-5 (2016 йил 1 февралдан кучга кирди).
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 11 январдаги 110, 01/03-26/29-сон «Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
2016 йил 28 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2755 (2016 йил 1 февралдан кучга кирди).
3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2016 йил 15 январдаги 2-Б-сон «Изоляцияли электр материаллар, шу жумладан электр сопол материаллар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.
2016 йил 28 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2756 (2016 йил 1 февралдан кучга кирди).
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 13 январдаги 1, 4, 2-ққ, 1, 2016-02, 01-02/20-1-сон «Қўзғатилган жиноят ишлари бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларда адвокатларнинг мажбурий иштирокини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
2016 йил 28 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2757 (2016 йил 1 февралдан кучга кирди).