Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

ЮРИДИК ХИЗМАТ ФАОЛИЯТИ – АМАЛИЁТ ВА МУАММОЛАР


Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларни янада такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари юридик хизмат ходимларининг ҳам алоҳида ўрни бор. 1.jpg

Бозор иқтисодиёти шароитида давлат органлари билан хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро муносабатида ҳуқуқий ҳужжатлар сифатли ва асосли бўлиши лозим. Бу эса, аввало, давлат органларининг юридик хизматлари зиммасига катта масъулият юклайди. Кейинги йилларда юридик хизматнинг мавқеи янада ошиб, юристларга қўйилаётган талабларнинг кундан-кунга кучайиб бораётганини ҳам юқоридаги омиллар билан изоҳлаш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан 2015 йил 30 декабрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2015 йил 20 ноябрдаги “Қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини таъминлаш ишларининг ҳолати, шунингдек қонуности ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши масаласида давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида юридик хизматнинг роли тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Давлат органларида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари-мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари” мавзусида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасида бўлиб ўтган ўқув семинари ҳам айнан юқоридаги масалаларга бағишланди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимлари, Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари, вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизмати ходимлари, ички ишлар, божхона, солиқ бошқармалари, жамоат бирлашмалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, истиқлол йилларида Давлат органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш, юридик хизматнинг бошқарувдаги ролини янада ошириш ва уни ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, ўтган 2015 йил давомида:

– ҳар бир давлат органи юридик хизматининг функционал вазифалари янгидан ишлаб чиқилиб, адлия органлари билан келишилди;

– юридик хизматга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида минимал талаблар ишлаб чиқилиб, ижрога юборилди;

– малака оширмасдан келаётган юридик хизмат ходимларини ўқитиш бўйича тақсимот режа ишлаб чиқилиб, унинг ижроси юзасидан юридик хизмат ходимларнинг ўқитиши таъминланди;

– сабабсиз равишда аттестациядан ўтмасдан келаётган юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш таъминланди.

Энг асосий ишлардан яна бири – юридик хизматнинг ҳуқуқий мақомини белгилаб берувчи қонун ҳужжатлари замон талаблари асосида қайта кўриб чиқилди.

Хусусан, давлат органлари юридик хизматлари фаолиятини, шунингдек уларнинг ходимларини аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида, 2015 йил 4 июнда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан Ҳукуматнинг 2007 йил 24 августдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

1.jpgШунингдек, семинарда “Давлат органларида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари – мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари”, Адлия вазирининг 2015 йил 25 декабрдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

Тадбир давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, берилган саволларга жавоблар берилди.

Унинг якунида давлат органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш, юридик хизматнинг бошқарувдаги ролини янада ошириш ва уни ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.