Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Соғлом турмуш – бахтли келажак


Мустақил Ўзбекистон шароитида оила қадриятлари ҳар бир оиланинг иқтисодий, маданий, касб-кор жиҳатдан равнақ топишини англатади. Оила ва оила муаммолари ҳамиша давлатнинг диққат-эътибори ва ҳимоясида бўлиб келмоқда.1.jpg

Бухоро шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан Бухоро Давлат университети, “Ибн Сино саломатлик маскани” маърифат маркази, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда Бухоро Давлат университети Ҳарбий факультетида “Турмуш тарзимизда эзгу фазилатлар мужассам” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар “Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш”, “Оила саломатлиги – соғлом авлод кафолати”, “Никоҳ шартномаси”, “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” каби мавзулар юзасидан тушунтириш бердилар.

Оила – ижтимоий, табиий омиллар асосида шаклланган кичик жамоа сифатида икки жинсга мансуб бўлган шахслар ўртасидаги муносабатларнинг бирга ҳаёт қуриб насл қолдириш, фақат фарзандни дунёга келтириш эмас, балки уларни маънавий ва жисмоний камол топтириб, ҳаётга мустақил қадам қўйишига шароит яратадиган макондир. Кейинги йилларда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасидаги ҳаракатлар изчиллик билан олиб борилмоқда.

Соғлом турмуш тарзи иборасининг замирида инсон саломатлиги, қолаверса ёшлар келажаги ётар экан, бу жамият тараққиётининг юксалишида асосий ўринга эга бўлиши табиийдир. Ёшлар соғлом турмуш тарзи – бу фаол меҳнат, кучли жисмоний ва руҳий ҳолат, ўта хавфли ва зарарли таъсир кўрсатувчи омилларни енга оладиган, етукликка интилувчан шахснинг шаклланиш жараёнидир. Ёшлар ўртасида ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий тарғибот ишларини самарали ҳамда таъсирчан услубда амалга ошириш мақсадида ҳар бир таълим муассасасида, шу жумладан Бухоро Давлат Университетининг барчи факультетларида соғлом турмуш тарзи, шахсий гигиена, оила маънавияти, зарарли иллатларнинг соғлом бола туғилишига салбий таъсири ҳақидаги тиббий билимини оширишга қаратилган ўқув-машғулотлар жорий этилган. Бу ёшларимиз онгига соғлом турмуш тарзи тамойилларини сингдиришда муҳим аҳамият касб этади. Учрашувда шунинг учун ҳам касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари хоҳиш-истаклари остида тегишли мавзулар кенг ёритиб борилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, оила саломатлиги – соғлом авлод келажаги ҳақида сўз кетар экан, Президентимизнинг юртимизда соғлом бола масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айлангани, кенг кўламли умуммиллий дастурларимиз доирасида амалга оширилаётган улкан ишлар ҳақида гапириб: “Аёлни қадрлаш, оғир ишлардан халос этиш, турли касалликлардан ҳимоя қилиш эр кишининг, бутун жамиятимизнинг бурчидир. Бу ҳақиқат қуруқ гапга айланиб қолмаслиги учун барчамиз жавобгарликни сезишимиз, уни амалий ишларимизда намоён қилишимиз даркор”, – дея таъкидлаганларига алоҳида урғу берилди анжуманда.

1.jpgТадбир якунида инсон саломатлиги унинг бахтли ва фаровон турмуш кечириши учун асосий замин бўлиб хизмат қилишини эсдан чиқармаслиги, касалликлар саломатлигини сақлаш борасида етарлича билим ва малакага эга бўлмаслик ҳамда ўзининг саломатлигига маъсулиятсиз муносабатда бўлиш оқибатида юзага келиши, шунинг учун бу йўлдаги хатти-ҳаракатларимиз саломатликни сақлаш ва мустаҳкамлаш борасида билим ва малакаларни ҳар бир киши билиши зарурлигига эътибор қаратилди. Бу билим ва малакаларни кундалик турмушида қўллаш, бунинг учун нафақат тиббиёт ходимлари, балки кенг жамоатчилик ўртасида тарғибот ишларини доимий равишда олиб борилсагина мақсадга мувофиқ бўлиши айтиб ўтилди.

Тадбир баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.