Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2016 йил 30 январдан 5 февралгача бўлган маълумотни маълум қилади
I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/10-сон «Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2016 йил 27 январдаги 05/ҚҚ, 03/ҚҚ-сон «Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест синовларини ўтказиш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 28 январдаги 3, 2016-05-сон «Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
4. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 29 январдаги 21-сон «Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 1 февралдаги 2, 111-сон «Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 1 февралдаги 3, 1-мб-сон «Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 28 декабрдаги 35/7-сон «Давлат қисқа муддатли облигациялари чиқарилишлари билан ишлаш ва уларни муомалада бўлиши тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлигининг 2015 йил 31 декабрдаги 2015-36, 113-сон «Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
II. Давлат реестридан чиқарилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг «Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2580, 2014 йил 5 май).
Адлия вазирининг 2016 йил 3 февралдаги 28-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.
2. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг “Спорт ҳакамлари ва спорт ҳаками тоифалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2324, 2012 йил 6 февраль).
Адлия вазирининг 2016 йил 5 февралдаги 32-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.
Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.