Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

ННТ лар ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ


Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан жамиятнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида давлат ҳамда нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигида қатор ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этиб келинмоқда. 1.jpg

Шундай ҳуқуқий тарғибот тадбирлардан бири, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмасида бўлиб ўтди.

Тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини шакллантириш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” ғояси доирасида шундай деган эди: “Шундай давлат ва ижтимоий тузилма яратиш керакки, унда кучли марказий хокимият ўз саъй-ҳаракатларини мудофаа, давлат хавфсизлиги ва фуқароларнинг хавфсизлиги, тартиб-интизоми, ташқи сиёсат, валюта-молия, солиқ тизимини шакллантириш, қонунлар қабул қилиш ва жамиятнинг бошқа стратегик вазифаларини амалга ошириш сингари асосий умуммиллий вазифаларига қаратмоғи зарур. Бошқа масалаларни ҳал этиш эса аста-секин марказдан жойларга, давлат ҳокимияти органларидан жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказилиши лозим”.

Демократик давлат қуришда кучли, эркин ва ривожланган фуқаролик жамиятини шакллантириш муҳим ўрин тутади. Нодавлат нотижорат ташкилотлар эса фуқаролик жамиятининг муҳим таркибий қисмидир. Бугунги кунда ижтимоий ҳаётнинг аксарият жиҳатлари ушбу ташкилотлар фаолияти билан болиқ бўлиб, айнан улар фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ёрдам бермоқда, давлат ва жамият ўртасида ўзига хос бўғин бўлмоқда.

Буни Бухоро вилоятидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Давлатимиз раҳбари томонидан фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантиришга берилаётган эътибор самарасида бугунги кунда Бухоро вилоятида жамият ҳаётининг турли соҳаларида 600 га яқин нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда, бу кўрсаткич 2000 йилга қараганда 4 баробардан (2000 йилларда 150 га яқин бўлган) ортиқ кўпайган. Булар қаторида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият тарғибот маркази, “Маҳалла”, “Нуроний”, “Соғлом авлод учун” жамғармалари, "Ҳунарманд" уюшмалари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, фермерлар кенгашлари, касаба уюшмалари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат ташкилотларини санаб ўтиш мумкин.

Айни пайтда мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларининг фаолият юритиши ва ривожланиши учун мукаммал норматив-ҳуқуқий база яратилган. Конституциямизнинг ХIII бобида мамлакатимизда уларнинг эркин ва фаол ҳаракат қилишлари, фуқаролик жамияти яратилиши учун тўла ижтимоий-ҳуқуқий асослар мавжуд.

1.jpgХусусан, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг барчаси, табиийки, фуқаролик жамияти институтларининг ҳар томонлама ривожланишига, тараққий этишига шароит яратади.

Интерфаол усулда ўтказилган амалий мулоқот давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тадбир ташкилотчилари томонидан батафсил жавоблар берилиб, муҳокама этилган масалалар юзасидан бир қатор амалий таклифлар ишлаб чиқилди.