Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

ИШЛАР САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ, ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ


Бухоро вилоят адлия бошқармаси Ҳайъатининг бошқарма ва унинг тизимига кирувчи туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ бўлимлари томонидан 2015 йил давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.1.jpg

Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Халилов бошқарган йиғилишда ҳайъат аъзолари, бошқарма ходимлари, давлат нотариал идоралари нотариуслари ва ходимлари, ФҲДЁ бўлимлари мудир(а) ва инспекторлари, шунингдек, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фуқаролар иштирок этдилар.

Йиғилишда раислик қилувчи томонидан дастлаб Ўзбекистон Республикси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси ҳамда Мамлакатимизни 2015 йилда ижимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузалари тўғрисида, шунингдек, жорий йилнинг 29 январь куни Адлия вазирлигида 2015 йил давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишдаги асосий масалалар тўғрисида гапириб ўтди.

Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан ўтган 2015 йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

Жумладан, бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 109 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинди, қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан 105 та таклиф ишлаб чиқилди.

Бошқармага 2015 йил давомида жами 908 та (201 та тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид, 101 та шартномавий муносабатларга оид, 375 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 197 та нотариат, ФҲДЁ, адвокатура фаолиятига оид, 34 та бошқа соҳаларда) ариза ва шикоятлар келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 679 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 311 та мурожаат ёки 45 фоизи қаноатлантирилган.

“Ишонч телефони”га (1008) 2015 йил давомида жами 61 та (тадбиркорликка оид 21 та, шартномавий муносабатларга оид 9 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасиги оид 31 та) мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 34 таси ёки 62 фоизи қаноатлантирилиб, 21 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 7 та мурожаат кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 436 та тақдимнома киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 466 тани ташкил қилган. Интизомий жавобгарликка тортилганларнинг 9 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 105 та шахслар маъмурий жавобгарликка ва 2 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Бошқарма томонидан тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 3 млрд. 945 млн. 784 минг сўмлик 766 та даъво аризалари киритилган. Киритилган даъво аризаларнинг 3 млрд. 069 млн. 271 минг сўмлик 832 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.

Тегишли идоралар билан ҳамкорликда кўрилган чоралар ва берилган амалий ёрдам натижасида 2015 йилнинг 31 декабрь ҳолатида жами 833 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Назорат қилувчи органларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида жами 95 та ҳолатда текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари, шунингдек, 1 та ноқонуний текширишлар аниқланган.

Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонидан 2015 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги қарорларига асосан 6 та қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтказилди, 3 та хорижий корхона, 8 та қўшма корхона, 3 та бозор ҳамда 2 та ломбард ташкилоти таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бошқарманинг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлимига 2015 йил давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 157 та ариза (14 та ариза ҳисобот даври бошидан қолдиқ бўлиб ўтган) кўриб чиқилди. Ушбу аризалардан 135 таси қаноатлантирилди, 34 таси рад қилинди ҳамда 2 таси кўриб чиқилмоқда. Мазкур аризаларга асосан 82 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 53 та нодавлат нотижорат ташкилоти эса ҳисоб ва қайта рўйхатига олинди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 132 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилди. Шундан, 11 та қарор лойиҳаси белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилган. Экспертизадан ўтказилган 121 та қарор лойиҳаларидан 114 тасига розилик имзоси қўйилди, 7 та қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги сабабли қайтарилди. Экспертизадан ўтказилган барча қарорлар расмий нашрларда эълон қилиниб, давлат ҳисобига қўйиш учун адлия бошқармасига тақдим қилинди.

1.jpgШунингдек, адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 7 447 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган.

Йиғилишда Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш ҳамда қонун ҳужжатларини ижрочиларга етказиш, туман ва шаҳар ҳокимликлари қарорлари лойиҳаларини ўз вақтида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, қабул қилинадиган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси бўйича зарур чоралар кўриш, Давлат нотариал идораларини малакали кадрлар билан таъминлаш, “Ягона дарча” марказларида бюрократик тўсиқларга йўл қўйилмасликни қатъий назоратга олиш юзасидан қатор тадбирлар белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Йиғилиш давомида қилинган ижобий ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар қаттиқ танқид қилинди ва келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.