Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ


Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ўз олдига демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишни мақсад қилиб қўйди. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар даврида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш асосий ва долзарб вазифалардан бири қилиб белгиланган.1.jpg

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Бухоро вилоят миинтақавий вакили билан ҳамкорликда Бухоро Давлат университетида “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда адлия бошқармаси ходимлари, ҳамкор ташкилотлар, жамоат бирлашмалари вакиллари, шунингдек, университет ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар томонидан ҳақиқатан ҳам юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий ва долзарб вазифалардан бири бу инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдан иборатлиги таъкидланди.

Хусусан, Конституциямизнинг 13-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Бошқача айтганда, Ўзбекистон инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилишни – мамлакат ижтимоий ривожланиши ва давлат қурилиши, шунингдек ички ва ташқи сиёсатининг энг асосий йўналиши этиб белгиланган.

Таъкидлаш жоизки, инсоният тараққиётининг энг катта ютуқларидан бири бўлган инсон ҳуқуқлари ғояси кўплаб халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асосий ўзагини ташкил этади. 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 1-моддаси инсон ҳуқуқлари тизимининг энг асосий элементларини назарда тутади. Унга кўра, эркинлик, тенглик ва бағрикенглик тамойилларига асосланган ҳуқуқлар инсон ҳуқуқларининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳам мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб инсон ҳуқуқлари ғояларига содиқлигини ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини эълон қилди. Бунинг ифодаси сифатида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги 80 дан ортиқ асосий халқаро ҳужжатга қўшилди, БМТ томонидан ушбу соҳада қабул қилинган 6 та энг асосий халқаро шартнома аъзосига айланди.

Мамлакатимизда Юртбошимиз ташаббуси билан шахс ва оиланинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш вазифаcи том маънодаги демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришнинг муҳим шарти сифатида белгиланган.

1.jpgДавлатимиз раҳбарининг 1997 йил 25 июнда қабул қилинган “Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида”ги фармони айни шу мақсадни амалга оширишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Инсон хуқуқ ва эркинликлари хуқуқий маданиятнинг олий қадриятларидан биридир. Шахснинг хуқуқий маданиятини шакллантириш хуқуқ ва эркинликларининг давлат томонидан эътироф этилиши, Конституция ва қонунларда мустахкамлаб қўйилиши ва давлат томонидан ҳимоя қилиниши жамиятимизда юксак ҳуқуқий маданият мавжудлигидан далолат беради.

Тадбир баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

Унинг якунида бугунги кунда ҳар бир фуқаро, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинларини таъминлаш, улар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида самарали ишлар олиб бориш, бу борада олиб бораётган фаолиятни бундан кейин ҳам изчил давом эттириш барчамизнинг бурчимиз эканлиги таъкидланди