Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ёшлар – бизнинг келажагимиз


Олий юридик мақомга эга Конституциямиз давлатимизнинг мустақил ва бўлинмаслигини, чегараларимиз дахлсизлигини, энг асосийси, инсон ҳуқуқлари олий қадрият эканини ўзида акс эттира олди. Фахр билан айтиш мумкинки, мазкур қонун ҳужжатининг барча нормалари амалиётга тўла жорий этилди ва улар Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги нуфузи, мавқеини оширишга хизмат қилмоқда. 1.jpg

Ҳар бир кишининг Асосий Қонундаги чуқур инсоний, маънавий ғояларни ҳал қилишда иштирок этиш даражаси ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданият даражасига боғлиқдир.

Ҳуқуқий билимларимиз қанчалик мустаҳкам ва кенг бўлса, инсон ўз фуқаролик ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини, жамият ва давлат олдидаги фуқаролик бурчини шунчалик чуқур англайди.

Пешку туман ФҲДЁ бўлими томонидан тумандаги 41-сон ўрта умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда ўтказилган “Сиз Конституцияни биласизми” мавзусидаги давра суҳбати ҳам айнан юқоридаги масалаларга бағишланди.

Тадбирда мактаб ўқувчиларининг Бош Қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, унинг ҳар бир моддаларини қанчалик пухта билишлари саволлар бериш йўли билан аниқланди.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Конституцияни доимий ва чуқур ўрганиш, уни ҳаётимизнинг дастуруламалига айлантириш ва шу асосда ҳуқуқ ва эркинликларимизни рўёбга чиқариш, Конституция ва қонунларга риоя этиш барчамизнинг бурчимиз эканлиги таъкидланди.

Юртбошимизнинг 2001 йил 4 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги фармойиши ушбу соҳада маълум бир тизим ва тартибни ўрнатди ва 2001 йилнинг 1 сентябридан бошлаб узлуксиз таълим тизимида боғчадан то олий таълимнинг юқори босқичигача ҳуқуқий билимларни ўрганиш авваламбор Конституциядан бошланиши белгилаб қўйилди.

Зеро, Конституциямиз қабул қилинган кун мустақил Ўзбекистон тарихида алоҳида сиёсий-ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган сана сифатида муҳрланиб қолди. Биз бу улуғ ва муаззам кун, тарихий сана ҳақида қанчалик фахрлансак, қанчалик мағрурлансак ҳам кам. Чунки Конституциямиз бизнинг тинчлигимиз ва осойишталигимиз кафолати, жаҳон ҳамжамиятидаги мулоқотларимиз асоси, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ташқи сиёсатининг ҳуқуқий омили, халқимиз шаъни ва қадр қимматининг бош ҳуқуқий мезонидир.

1.jpgШунингдек, тадбирда ёшлар, шу жумладан, вояга етмаганларнинг салбий ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, уларнинг маънавиятини кучайтириш”, “Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, улар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни гиёҳвандлик, ахлоқсиз ва бошқа зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш”, мавзулари юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Тадбир баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.

Тадбир якунида мамлакат ҳаётининг барча соҳаларида собитқадамлик билан амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, юртбошимиз томонидан ўз маърузаларида ёшларимиз келажаги тўғрисида жон куйдириб айтилаётган ҳамда бу борада амалга оширилаётган амалий тадбирлар ҳар жиҳатдан етук баркамол авлодни, мамлакат келажагини яратувчи замонавий ёшларни тарбиялашга хизмат қилишига алоҳида урғу берилди.