Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ


Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиалида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмасининг “Фуқаролик жамияти ривожланишининг миқдор ва сифат ўзгаришлари: Бухоро вилояти мисолида” мавзусидаги ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди. 1.jpg

Конференциясида вилоят ҳокимлиги, Сенат аъзолари, вилоят прокуратураси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари, вилоятда фаолият олиб бораётган етакчи нодавлат нотижорат ташкилотлари, ҳудудий партия ташкилотлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа жамоат ҳамда давлат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Бухоро вилоятида фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнидаги умумий ҳолат, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятининг сифат кўрсаткичлари, уларнинг грант танловларидаги иштироки, давлат ва маҳаллий дастурлар ижросини таъминлашдаги иштироки, қолаверса, жойларда жамоатчилик назоратини амалга оширишда уларнинг ролини кучайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, ҳудудий партия ташкилотлари фаолияти, сайлов жараёнларини очиқ ва ошкоралигини таъминлашда эришилаётган ижобий натижалар ва умумий кўрсаткичлар, бу борада олиб борилаётган амалий ишлар, ютуқлар, мазкур соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар тўғрисида атрофлича тушунчалар бериб ўтилди.

Мониторинг натижаларига кўра, 1991 йилда вилоятимизда 10 га яқин нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритган бўлса, бу кўрсаткич 2010 йилга келиб 282 тага, 2016 йилнинг 1 январь ҳолатида 583 тага етган. 2015 йилда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини ташкил этиш бўйича вилоят ҳудудий дастури ижросига 14 та ННТ жалб этилди.

Жойларда аҳолини ташвишга солувчи долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли аҳамиятлидир. 2015 йил давомида вилоят газеталарида 35 та танқидий, 226 та ижтимоий аҳамиятга молик турдаги таҳлилий мақолалар чоп этилган. Аҳамиятга молик турдаги таҳлилий материаллар 2014 йил даври кўрсаткичларига нисбатан 16,1% га ошганлиги қайд этилди. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди ўтказаётган грант танловларида иштирок этиб, ғолиб бўлаётган оммавий ахборот воситалари сони ошиб бормоқда.

Ҳисобот конференцияда ҳудудий партия ташкилотлари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари ҳам кўрсатиб ўтилди. Хусусан, сиёсий партиялар вилоят Кенгашлари томонидан 2015 йилда 1385 та тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилган бўлиб, унда вилоят аҳолисининг деярли 100 минг нафари иштирок этди. Шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияларига ва доимий комиссиялари йиғилишларига киритилган 13 та таклифнинг барчаси юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

1.jpgВилоят ҳудудидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг сон ва сифат кўрсаткичлари, 2016 йилда ўтказиладиган сайловлар, маҳалла оқсоқоллари фаолияти, ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолиятига оид масалалар юзасидан ҳисобот бериб бориш амалиётининг ҳолати, фуқаролар йиғинлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларининг йил давомидаги фаолияти, жойлардаги муҳим муаммоларни бартараф этишда фаоллик кўрсатаётган маҳалла раислари ва уларнинг тажрибалари кўрсатиб ўтилди. Хусусан, бугунги кунда вилоят ҳудудида 558 та маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолият юритмоқда. Вилоятда ижтимоий ёрдам тариқасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақсимланган маблағлар миқдори ошиб бормоқда. Хусусан, 2015 йилда ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли қатлами учун давлат бюджетидан 65 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ажратилди. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан эса 315 млн. сўм маблағлар ушбу мақсадга йўналтирилган.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан 2015 йилда маҳаллий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда 129 та турли тадбирлар ташкил этилди. Тадбирлар асосан мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашда, фуқароларнинг сиёсий маданияти, ҳуқуқий онги, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда ННТ, ОАВ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, сиёсий партиялар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари ролини кучайтиришга йўналтирилди.

Конференция давомида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳамда устувор вазифалар белгилаб олинди.