Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАР АСОСИ


Президентимиз “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” номли китобларида “Ёш авлод тарбияси марказий ўринда туриши, энг асосийси, ҳаётга кириб келаётган фарзандларимизга нафақат шароит ва имкониятлар яратиб бериш, айни пайтда уларни шу азиз Ватанга муносиб фарзанд бўлишга даъват этиш “менинг даврим келади, деб эмас, аксинча, ўз даврим, ўз келажагимни ўзим яратаман”, - деб яшашга ўргатиш ҳаёт талаби эканини таъкидлаб ўтганлар. 1.jpg

Истиқлолга эришгач, Ўзбекистон ўзининг миллий ҳуқуқий тизимини вужудга келтиришга киришди. 25йил тарихан ниҳоятда қисқа давр бўлсада, мамлакатимиз ҳаётида асрларга татигулик улкан ишлар амалга оширилди. Халқимизнинг фаровонлиги кескин ошди, Втанимизнинг халқаро майдондаги шон-шуҳрати, обрў-эътибори кенгайди, мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди.

Мустақил Ватанимизнинг ривожланиши ва ислоҳотларнинг муваффақияти республикамизда қабул қилинаётган қонунлар сони билан белгиланмайди, балки кўп жиҳатдан халқнинг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданияти даражаси, амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинаётган қонунлар мазмунини англаб етиши ҳамда уларга амал қилиш даражасига боғлиқдир.

Ҳуқуқий билимларимиз қанчалик мустаҳкам ва кенг бўлса, инсон ўз фуқаролик ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини, жамият ва давлат олдидаги фуқаролик бурчини шунчалик чуқур англайди.

Бухоро вилоятида ҳудудий тарғиботчилар учун ўқув семинари ташкил этилди.

Мазкур тадбирни самарали ташкил этиш юзасидан Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди.

Тадбирда вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, давлат бошқаруви органлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, корхона, муассаса ва ташкилотлари, ҳудудлардаги мактаб, академик лицей, коллеж ва олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасига масъул ходимлари иштирок этишди.

Ўқув семинарида сўзга чиққанлар, аҳоли ва жамият аъзоларини ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари билан яқиндан таништириш, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга миллий давлатчилик анъаналари тўғрисида объектив маълумотларни етказиш, фуқароларни давлат ва жамият ҳаётида юз бераётган сўнгги ўзгаришлардан хабардор қилиш асносида ижтимоий фикрни янада соғломлаштиришдан иборат эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, семинарда муҳокама этмоқчи бўлган масаланинг туб негизи фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий давлат барпо этишнинг асосий воситаларидан бири аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда жамият аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳисобланади.

Бу борада энг муҳим қадамлардан бири Президентимиз томонидан 1997 йил 25 июнда “Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос қадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида”ги Фармони қабул қилиниши бўлди.

Мазкур Фармонга асосан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва ҳуқуқий тарбиясини яхшилаш юзасидан олиб борилаётган ишлар-давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланганлиги, шунингдек, республикада ҳуқуқий давлат қурилиши йўлида олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотлар ва бу борада қабул қилинган қонунлар моҳиятини аҳоли томонидан чуқур англаб етишига ҳар томонлама кўмаклашиш - давлат бошқарув, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, ўқув юртлари ҳамда ҳуқуқшунос олимларнинг энг долзарб вазифалари эканлиги кўрсатилиб ўтилди.

Бундан ташқари, мазкур соҳадаги сайъи-ҳаракатларнинг узвий давоми сифатида Жамиятда хуқуқий маданиятни янада юксалтириш мақсадида 1997 йилнинг 29 августида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси томонидан “Жамиятда хуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури” қабул қилинди.

Миллий дастурнинг мақсади аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришишлари, юксак даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишлари учун ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг кенг қамровли мунтазам тизимини яратиш ҳисобланади.

1.jpgЖумладан, Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ўтган йилда жами 7 447 та тарғибот тадбирлари, шундан 620 таси ОАВ орқали чиқиш қилинган.

2015 йил давомида ҳуқуқий тарғибот соҳасида амалга оширилган ишлар умумлаштирилганда, вилоятдаги барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари томонидан жами 35 239 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилган.

Ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларида жами 77 327 нафар тингловчилар иштирок этганлиги маълумот ўрнида айтиб ўтилди.

Тадбир якунида драма театри санъаткорлари томонидан “Ватанпарварлик” мавзуси акс эттирилган қизиқарли саҳна кўриниши намойиш қилинди.