Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2016 йил 27 февралдан 4 мартгача бўлган маълумотни маълум қилади
I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 февралдаги 6-сон «Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи.
2016 йил 1 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2564-1 (2016 йил 9 мартдан кучга кирди).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 25 февралдаги 321-В-5, 7, 2016-09-сон «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-иловасига қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори.
2016 йил 2 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2342-5 (2016 йил 9 мартдан кучга кирди).